Семинарда сўз олганлар бугун эскича усуллар билан ишлаб бўлмаслигини, ҳозир ҳар бир партия ходими, депутат фидойи бўлиши, сиёсий, ҳуқуқий билимларини мунтазам ошириб бориши, сайловчиларга берилган ваъдаларни унутмаслиги, улар билан тез-тез учрашиб таклифларини ўрганиши, энг муҳими, оддий одамларни қийнаб келаётган ҳамда тадбиркорларни безовта қилаётган айрим муаммоларни изчиллик билан ҳал этиш чораларини кўриши лозимлигини алоҳида таъкидлаб ўтишди.
Тадбир давомида депутатлар учун иш юритиш тизими, депутат фаолиятини ташкил этиш масалалари юзасидан машғулот ташкил этилди. Семинар интерфаол усулда ташкил этилиб, ҳар бир мавзу доирасида баҳс-мунозаралар, савол-жавоблар бўлди.
O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши партияда фаолият олиб бораётган депутатларнинг янада фаоллигини ошириш мақсадида “Энг фаол халқ депутатлари туман Кенгаши депутати” танловини ўтказган эди.
Семинар сўнгида “Энг фаол халқ депутатлари туман Кенгаши депутати” онлайн танловида 1,2,3 ўринни олган халқ вакиллари тақдирланди.
O'zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши
Матбуот хизмати
Матбуот хизмати