“Бошқача чора йўқ” – Тошкент ҳокими Tashkent city’га кириш пулли бўлганига муносабат билдирди (+видео)

“Бошқача чора йўқ” – Тошкент ҳокими Tashkent city’га кириш пулли бўлганига муносабат билдирди (+видео)
Тошкент ҳокими Tashkent city’га кириш пулли бўлганига муносабат билдирди. Ҳокимнинг ушбу масала юзасидан берган изоҳи аудиоаси тармоқларда тарқалди.

Ҳоким у ердаги паркларни сақлаб туриш учун бошқача чора йўқлигини айтди.

“Чунки у ерда шунча дарахт экилган, шунча электр энергия кетади. Tashkent city қурилишига анча ҳаражат кетган. Уни сақлаб туриш қийин. Мисол учун, уни сақлаб туришга ойига 900 млн сўм кетади. Ҳар битта фантаннинг отилишига кунига 1 млн сўмдан кўп пул кетади. Унга бюджетдан пул ажратилмайди. Солиқ тўловчи кирса кирмаса пул тўламайдику. Кирганига пул тўласа ўшанда адолатли бўлса керак. Бюджет солиқ тўловчи ҳисобига шаклланади. Одамларда эса ҳақли равишда савол туғилади. Мен умуман Tashkent city’га кирмасам нимага мен тўлаётган солиқдан пул беряпсизлар у ёққа дейиши мумкин. Шунинг учун ҳамма жойда ўзини-ўзи боққани актуал менимча”, – дейди ҳоким.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Узбек 19 декабр 2020 12:54
    Қизиқ қайси хужжатга асосан бир объект маданий дам олиш маскани қилиб олиб СОҚҚА ишласа бўлади. Мен хам ўз махалламизда фонтан ва дарахтлар экиб ўтган одамлардан пул ишлашни йўлга қўймоқчи бўлсам кимга мурожат қилсам бўлади. Ахир бу даромад ишлаш янги иш ўринлар яратиш ва давлатга солиқ тўлаш йўли-ку. Далатнинг рахбариятларини ёш боладай алдаб қўлига хўрозканли чўпакча бериб қўйишку бу

    У ердаги тижоратчилар ва тадбиркорлик билан шуғулланиб турган тадбиркорлар солиқни кимга тўлашмоқда, ЖУДА ҚИЗИҚ.
  2. Носиржон 19 декабр 2020 09:31
    Хаммаси яхши булиб кетада дайишябди. Нима килишса хам шу халкимизга еннгилик булсин деб янги янги штрафлар уйлаб топишяпти .Бу хам бир бизнесда.Нафас хам оляпмиз
  3. дехкон 18 декабр 2020 22:03
    сенлар сити ва фонтанлар куриб узингдан маст булиб тик токга уйнайвер. оддий оломон очлик ва совукдан кирилиб кетсаям ишинг булмасин. позор
  4. Азиз 18 декабр 2020 21:16
    Сизга ярашади хоким бува, бошқаларга аниқ шолпиллаб қолади лекин
  5. Ботир 18 декабр 2020 19:18
    Хеч ким кирмай куйса у́з текин килади,пули бор акли йу́к 100 минг килса хам кираверади
  6. anonim 18 декабр 2020 18:30
    Дубай фонтанлариям чепуха шекили
  7. Музаффар 18 декабр 2020 17:26
    Уша ерда фаолият кўрсатаётган савдо нукталари ва тижоратчилар тоионидан тўланаётган ижара тўловларини жиғилдонга урмасдан, шу мақсадларга сарфласангиз ҳаммаси жойида бўлади, ҳожи ака.
  8. Бобир 18 декабр 2020 17:18
    Албатта бошка чора ёк , хозир хаммани диккатини Тошкент ситига каратиш зарур , Бухородаги прокурордан чалгитиш ва шу бахона ситидан милионларни ишлаш учун , лубая бизнес хараша
  9. Mahmud 18 декабр 2020 17:02
    Tashkent City - ижтимоий лойиҳа, шекилли. Унинг қурилишида бюджет маблағлари сарфланган. Уни қўллаб-қувватлаш учун эса халқ (солиқ тўловчи)нинг пули олиняпти. Уй-жойларни қурган инвесторлар ўз улушларини олиб бўлишган (қутти-уйлар таннархи сотилаётганидан 4-5 марта кам). Чунки, уй-жой нархи умуман ўзини оқламайдиган даражада. 1,5 миллиард сўмлик катта бетон қуттиларни қандай оқлаш мумкин? Шунчаки, Tashkent City-га кирмай қўйиш, бойкот эълон қилиш керак! Аммо, бир-биридан ўзишни ёқтирадиган (айнан ўз қўшниси, қариндоши, ватандошидан айнан бойлик бўйича ўзишдан роҳатланадиган) бизнинг халқимиз бу амалга ошармикан???!!! Ахир, биз бизни тўрт томондан талаётган хорижийларга кучимиз етмаганидан, ўзимиздан кучсизроқ ватандошларимизни эзишни биламиз, холос-ку!
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » “Бошқача чора йўқ” – Тошкент ҳокими Tashkent city’га кириш пулли бўлганига муносабат билдирди (+видео)