Ғолиб Холжигитов Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлигининг директори — Молия вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Ғолиб Холжигитов 2001 йилда Шимолий Аризона университети (АҚШ), 2004 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва 2012 йилда Гарвард университетларини (АҚШ) тамомлаган.
Молия вазирлигида иш фаолиятини 2001 йилда бошлаган. 2004-2011 йилларда Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги монополияга қарши сиёсатни такомиллаштириш эксперт гуруҳи раҳбари, Марказ директори вазифасини бажарувчи ва Марказ директори бўлган.
Ҳозирги кунгача у “Bank of America Merril Lynch” корпорациясининг молиявий технологиялар масалалари бўйича лойиҳалар менежери (АҚШ) лавозимида ишлаган, дея хабар қилмоқда ЎзА.