Ўзбекистонда иккита ҳоким ҳайфсан олди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Мавжуд маълумотларга кўра, Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов ва Қибрай тумани ҳокими Мирагзам Миркасимовлар жазоланган. Раҳбарлар юридик шахслар ер участкаларини ажратишда йўл қўйган хатоси сабабли жазоланган.
Ҳайфсан бериш тўғрисидаги қарор 17 декабрь куни Ўзбекистон бош вазири томонидан қабул қилинган. Агар ҳокимлар яна хатоликка йўл қўядиган бўлса лавозимидан озод этилиши бўйича огоҳлантирилди.