Бу ҳақда Қодиров ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифалари орқали маълум қилди. Қодиров қўмитани Ўзбекистон автосаноатида қарор қандай қабул қилинишдан бехабарликда айблади. Партия раҳбари суд қарорига кўра шу хулосага келганини билдирди.
“Ўзавтомоторс компаниясининг халқаро репутациясига қанча зарар етказганини ҳисоблаш ва жавоб тайёрлаш қўмита раисининг биринчи ўринбосарини ким масалани кўпроқ тушунишини ўлчашдан кўра кўпроқ ўйлантириши керак, аслида”, – дейди Қодиров.
Партия раҳбари суд якуналиниши билан мазкур масала юзасидан қўмитанинг эшиитувини ташкил қилишни режалаштирганини маълум қилиб, тегишли хулосалар чиқариш бўйича таклиф тайёрланишини таъкидлади.
Эслатиб ўамиз, шу йил 18 декабрь куни Тошкент шаҳар маъмурий судида Монополияга қарши курашиш қўмитасининг апелляция шикояти кўриб чиқилган эди. Унда тарафларнинг барча важлари тингланган ва қарор қабул қилинган.
“Қарорга кўра биринчи инстанция судининг 2020 йил 30 октябрдаги ҳал қилув қарори ва хусусий ажрими ўзгаришсиз, келтирилган апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилди”, – дейилади олий суд ахборотида.