Қонунчилик палатаси депутати ёшлар билан учрашди

Қонунчилик палатаси депутати ёшлар билан учрашди
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мухтар Ибрагимов Бердоқ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг талаба ёшлари билан учрашди.

Учрашувда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, қонунчиликдаги ўзгаришлар, парламентнинг қонун ижодкорлиги фаолиятидан ёшларни хабардор қилиш, ёшларга янги қабул қилинган қонунлар, Президент фармон ва қарорларининг мазмун-моҳияти, қолаверса таълим-тарбия тизимидаги ўзгаришлар бўйича ёшлар билан фикр-мулоҳозалар қилинди.

Депутат давлатимиз раҳбарининг таълим соҳасида хусусан ёшлар бўйича олиб бораётган сиёсати туфайли мамлакатимизда таълим, фан ва технологияларнинг янги поғонага чиқишига мустаҳкам замин яратилаётганини таъкидлаб ўтди.

Бундан ташқари "Таълим тўғрисида"ги қонунга киритилган ўзгартиришлар тўғрисида ҳам ёшларга маълумотлар берди.

Мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ёш авлодни баркамол қилиб тарбиялаш, уларнинг ҳаётига мустақил қадам қўйишлари учун барча зарур шароитларни яратишга қаартилган, - дейди O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши аппарат раҳбари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Шарапат Отемисов.

Партиянинг сайловолди дастурида ҳам ҳар жиҳатдан баркамол, мустақил фикрлайдиган, Ватанга содиқ, қатьий ҳаётий қарашларга эга ёшларни тарбиялаш, уларнинг интеллектуал, маънавий салоҳиятини ижтимоий фаоллигини ошириш муҳим вазифалардан бири эканлиги қайд қилинган.

Мулоқотда амалга оширилаётган давлат таълим ислоҳотлари, таълим-тарбия сифатини оширишга қаратилган чора-тадбирлар, ёш авлодларни билимли, илмли ва интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишларнинг самараси ҳақида ҳам фикрлар билдирилди.

O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси
Кенгаши матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Қонунчилик палатаси депутати ёшлар билан учрашди