“Депутатлардан ижтимоий тармоқлар орқали турли хил популистик чақириқлардан йироқ бўлишларини сўрардим” – Акмал Саидов

“Депутатлардан ижтимоий тармоқлар орқали турли хил популистик чақириқлардан йироқ бўлишларини сўрардим” – Акмал Саидов
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Акмал Саидов депутатлардан ижтимоий тармоқлар орқали турли хил популистик чақириқлардан йироқ бўлишларини сўради. Саидов бу ҳақда ёшлар миграцияси масалаларига бағишланган халқаро конференцияда айтиб ўтди.

Саидов ўзининг чиқиши давомида пандемия шароитида муҳожирлар катта зарар кўрганини айтди. Бундай вақтда уларга ёрдам бериш кераклигини таъкидлаб, ватандошларимизга ўша яшаётган мамлакатининг ўзида ёрдам бериш кераклигини айтган депутатни танқид қилди.

Спикер ўринбосари ушбу чақириқ билан айнан қайси депутат чиққанин очиқ айтмаслигини билдирган.

“Таклиф беришда ҳам ўйлаш керак. Хўш, Россияда бир кунлик яшаш харажатлари қанчага тушишини биласизми? Биз мигрантларга бундай пайтда ватанга қайтиш учун етарлича шароит қилиб беришимиз лозим. Мен депутатлардан ижтимоий тармоқлар орқали турли хил популистик чақириқлардан йироқ бўлишларини сўрардим”, – деган спикер ўринбосари.


Таъкидлаш жоиз, аввалроқ Миллий тикланиш партияси раҳбари Алишер Қодиров мамлакатимизда карантин айни кучайган вақтда хориждан ватандошларни олиб келишни тўхтатиш таклифини илгари сурган эди. У ўшанда хориждан ватандошларимизни олиб келишни тўхтатиш, уларни турган мамлакатларида даволанишларини молиялаштириш ҳақида ўйлашимиз кераклигини таъкидлаган эди.

Маълумот ўрнида, Акмал Садиов ўтган йили бўлиб ўтган сайловларда Миллий тикланиш партиясидан ўз номзодини қўйиб, депутатликка сайланган эди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. фукаро 23 декабр 2020 00:13
    Камтар инсон.
  2. дехкон 21 декабр 2020 21:18
    Акмал ака гапингизда жон бор факат айтилган гап ва берилган ваьда билан кутулиб колиб бажармаётганларни жавоб бердириш охирини натижа бн талаб килиш айтган гапи берган ваьдаси учун шахсан жавобгарлик талаби куйилмас экан яхши фидоий рахбарларнинг хам килаётган хизматлари баьзи виждонсиз каламушларнинг килмиши тугамайди Президент ва хукумат сиёсатига соя солиб тураверади. битта узр бн кутулишни йук килиш керак. давлатни хар бир сумини умарса юз сум килиб уругу аймогидан ундириш халкни президентни алдагани тасдикланса сазойи килиб ТВда саволга тутиб сураш керак ана кейин бош кутариб юраверсин юртда беномус куппакдай. бекорга тв да дармоед шоулар босиб кетди. оддий килиб прямой эфирда суралса куркмаса бу каззоблар худоданда куркмай коррупцияни авж олдириб юборяпти.
  3. мен 21 декабр 2020 18:30
    Хакикатдан айримларни умуман чикмагани макул доим ковун тушуради.Сизнинг бу таклифингиз учун КАТТА РАХМАТ.Мохиятини англамай чикиш килгандан жим утиргани макул.айрим депутатлврни чикишидан депутатлврга булган ишонч йуколади.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » “Депутатлардан ижтимоий тармоқлар орқали турли хил популистик чақириқлардан йироқ бўлишларини сўрардим” – Акмал Саидов