Республика махсус комиссияси навбатдаги қарорни қабул қилди

Республика махсус комиссияси навбатдаги қарорни қабул қилди
Коронавирусга қарши курашиш бўйича махсус комиссия навбатдаги қарорни қабул қилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.

Комиссия қарорига кўра, 25 декабрдан республикамизга келган фуқаролар коронавирусга экспресс тест топширишади. Экпресс-тестлар аэропортлар, темир йўл вокзаллари ва ўтказиш пунктларида фуқаролар ҳисобидан амалга оширилади. Ушбу тартиб ПЦР тестининг манфий натижаси борларга ҳам таълуқли эканлиги маълум қилинди. Тест натижаси мусбатни кўрсатган ҳолда фуқаролар махсус тибибй муассасаларга юборилади ёки уй шароитида даволанишга юборилади. Хорижда бўлиб турган фуқароларга ушбу ўзгаришлар билан танишиш тавсия этилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда илк марта коронавирус инфекцияси 15 мартда аниқланган. 16 март санасидан бошлаб эса мамлакатимизда карантин чоралари амал қилмоқда. Шу йил август ойидан бошлаб карантин чоралари юмшатилди. 18 декабрь куни бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев Тошкентдаги ёшлар форумида мамлакатимизда коронавирус билан касалланганлар деярли қолмаганини айтган эди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Республика махсус комиссияси навбатдаги қарорни қабул қилди