Мустақил Ўзбекистон – янгича бошқарув, янги стратегия ва янги имкониятлар

Мустақил Ўзбекистон – янгича бошқарув, янги стратегия ва янги имкониятлар
Бугун Ўзбекистон ўз тараққиётининг янги босқичига дадил қадам қўймоқда. Узоқ ва яқиндаги барча давлатлар, халқаро ташкилотлар билан алоқаларимиз тобора кенгайиб, ривожланяпти. Давлатимиз раҳбарининг узоқни кўзланган сиёсати туфайли келажаги буюк мамлакатимиз тараққий топган дунё давлатлари билан бўйлаша бошлади, бундан-да муҳим ўзгаришлар дунёқарашимизда, турмуш тарзимизда юз берди.

2021 йилда мамлакатимиз ҳаёти ва тақдирида туб бурилиш ясаган, том маънодаги буюк, оламшумул воқеа — Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигига 30 йил тўлади. Мустақиллик йилларида кўп миллатли Ўзбекистон халқи ўзининг буюк салоҳияти, мустаҳкам иродаси ва матонатини намоён этди, оғир синов ва машаққатларни мардона енгиб, катта тараққиёт йўлини босиб ўтди. Мустақиллигимизнинг ҳар бир йили Ватанимиз солномасига ёрқин саҳифа бўлиб кирди.

Истиқлол йилларида мамлакатимиз иқтисодиёти жадал ривожланиб, халқимиз турмуш фаровонлиги юксалди. Юртимизнинг илгариги иқтисодиёти бир томонлама шаклланган, қолоқ республикадан барча соҳаларда жадал ривожланиб, фуқароларнинг ҳаёт даражаси, сиёсий-ижтимоий фаоллиги, онгу тафаккури тобора юксалиб бораётган, жаҳон ҳамжамиятининг тенг ҳуқуқли аъзоси сифатида узоқ-яқиндаги барча мамлакатлар билан дўстлик ва ҳамкорлик муносабатларини кенг миқёсда олиб бораётган замонавий, очиқ ва демократик давлатга айланди.

Бугун мамлакатимизга ташриф буюраётган сайёҳлар Ўзбекистон деган бағрикенг юртни кўриш учунгина эмас, айни чоғда, унинг тажрибаларини ўрганиш, ундан ибрат олиш, завқланиш учун ҳам келмоқда. Буларнинг барчаси истиқлол шарофати, Президентимиз ташаббуси билан ишлаб чиқилган 2017—2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг ҳаётга изчил татбиқ этилаётгани самарасидир. Негаки, “Миллий тикланишдан — миллий юксалиш сари” ғоясини ҳаққоний воқеликка айлантириш борасида салмоқли ютуқларни қўлга киритганимизни кенг жамоатчилик эътироф этаётир.

Шак-шубҳасиз, кейинги йилларда Ўзбекистонда амалга оширилаётган оламшумул ўзгаришлар, Янги Ўзбекистон концепцияси, юртимизда йилдан йилга обод бўлиб равнақ топаётган шаҳарлар, туманлар, вилоятлар, халқимиз турмуш даражасининг ортиб бораётгани давлатимиз раҳбарининг тинмас хатти-ҳаракати, жўшқин иш фаолияти, узоқни кўра билиши ва халқчил, ижтимоий йўналтирилган сиёсати орқали юз бермоқда.

Келинг, узоққа бормасдан сўнгги тўрт йилда олиб борилган ишларга тўхталайлик. Чунки шу қисқа даврда мамлакатимизни модернизация қилиш, давлат ва жамият бошқаруви тизимининг сифати ва самарасини янада ошириш, коррупцияга қарши курашиш, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ролини кучайтиришга қаратилган кенг кўламли ишлар ҳаётга татбиқ этилди.

Иқтисодиётни либераллаштириш, рақамли иқтисодиётни жорий этиш, хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва унинг устувор мавқеини кучайтириш, валюта бозорини эркинлаштириш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан комплекс ривожлантириш бўйича қилинган ишлар диққатга сазовордир. “Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади” тамойилини ҳаётга жорий этиш орқали аҳолини тадбиркорликка кенг жалб этиш, бизнес юритиш шартларини енгиллаштириш, оилавий тадбиркорлик ва касаначилик, ҳунармандчиликни рағбатлантириш учун яратилган янги имкониятлар кўлами янада кенгайди.

Олий маълумот оламан, ўз устимда ишлаб, илмли бўламан, деган, юрагида ўти бор, жўшқин ёшларимизнинг таҳсил олиши учун ҳамма қулайликлар яратилди. Қизларимиз учун алоҳида грантлар ажратилиб, жамиятда хотин-қизларнинг ўрни ва нуфузи, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, ёш қизларнинг замонавий билим ва касб-ҳунарларни эгаллаши учун кўмак ва ёрдам бериш, тадбиркор аёлларни молиявий қўллаб-қувватлашга кенг имкониятлар берилди.

Узоқ йиллар тўпланиб қолган ижтимоий муаммолар амалий ечим топа бошлагани ҳам халқимизни ҳаётдан рози бўлиб яшашида жуда муҳим омилдир. “Бош мақсадимиз — халқимизнинг розилиги”, “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак”, “Инсонларнинг дарду ташвишларини ўйлаб яшаш — одамийликнинг энг олий мезонидир”, “Халқимиз ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни эртага эмас, узоқ келажакда эмас, айнан бугун кўриши керак” каби ҳаётбахш ғояларга асосланган ҳолда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини тўлиқ таъминлашга қаратилган қонунчиликни такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида”ги қарори том маънода тарихий ҳужжат бўлди. Очиғи, қарорни ўқиб, ўтган йиллар давомида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар янада тезлашишига, бу борадаги ишлар изчил давом этишига амин бўлдим.

Энди биз ҳам мазкур қарорда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, мустақилликни кенг тараннум этишда фаол ва ташаббускор бўлишимиз керак.

Биринчидан, “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” ғоясини ўзида мужассам этган чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиб шу асосида тарғибот-ташвиқот тадбирларини ўтказишимиз лозим.

Иккинчидан, “Инсон манфаатлари – ҳамма нарсадан устун” ва “Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” тамойиллари асосида фуқароларнинг ижтимоий муаммоларини ҳал этиш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш бўйича эришилаётган натижаларни аҳоли кенг қатламларига етказишда фаоллик талаб этилади.

Учинчидан, партиямизнинг фаолиятининг энг асосий йўналишларидан бири бўлган иқтисодиётни либераллаштириш, иқтисодиёт тармоқларига маъмурий таъсирларни қисқартириш, рақамли иқтисодиётни жорий этиш, хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва унинг устувор мавқеини кучайтириш, валюта бозорини эркинлаштириш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан комплекс ривожлантириш дастурлари, камбағалликни қисқартириш бўйича белгиланган вазифаларни бажаришда мавжуд имкониятларимизни тўла ишга солишимиз зарур. .

Тўртинчидан, “Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади” тамойилини ҳаётга жорий этиш орқали аҳолини тадбиркорликка кенг жалб этиш, бизнес юритиш шартларини енгиллаштириш, оилавий тадбиркорлик ва касаначилик, ҳунармандчиликни рағбатлантириш борасида партиявий лойиҳаларимиз самарасини янада оширишимиз лозим.

Бешинчидан, фаолиятимизнинг яна бир муҳим йўналиши бўлган “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла”, “Беш муҳим ташаббус”, “Бир миллион дастурчи” каби ижтимоий лойиҳаларнинг жорий этилиши, аҳоли бандлигини таъминлаш, унинг реал даромадларини изчил ошириб бориш, таълим-тарбия, илм-фан, маданият, санъат ва адабиёт, спорт соҳаларини тубдан ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишларимизни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш олдимизда турган энг муҳим вазифалардан биридир.

Бундан буёғига ҳаммамиз мана шу вазифаларни амалга ошириш учун ҳамжиҳат бўлиб, бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилишимиз керак. Агар биз бир мақсад, бир ғоя атрофида бирлашиб, белгиланган вазифларни сидқидилдан амалга оширсак, ўйлайманки, Янги Ўзбекистонни барпо этиш мақсадида кенг кўламли ислоҳотлар, ҳаётимизнинг барча жабҳаларини эркинлаштириш, иқтисодиёт ва унинг тармоқларини, хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш борасида катта ўзгаришларга муносиб ҳисса қўша оламиз.

Бир сўз билан айтганда, мамлакатимиздаги орқага қайтмайдиган ва муқаррар тус олган бугунги халқчил демократик жараёнлар мустақиллик берган энг катта неъмат десак, айни ҳақиқат. Шу жиҳатдан бугун жаҳон миқёсида юртимиз ҳақида сўз кетганда “Янги Ўзбекистон” ибораси қайта-қайта тилга олинмоқда. Бу кейинги йилларда тараққиётнинг мутлақо янги босқичига қадам қўйганимиз, эришаётган залворли ютуқларимизнинг эътирофидир!

Актам ҲАИТОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

Спикери ўринбосари,

O'zLiDeP фракцияси раҳбари

Ўхшаш янгиликлар

  1. Исмингиз 22 декабр 2020 16:28
    Persona non grata
  2. САВОЛЛАР 22 декабр 2020 14:46
    Факатгина айтилган гапни юракдан чикариб эмас огиздан чиккан гапни хис кила билиш.
  3. Мигрант чол 22 декабр 2020 11:22
    Кискаси осмонимиз халиям мусаппо .
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Мустақил Ўзбекистон – янгича бошқарув, янги стратегия ва янги имкониятлар