Маълум бўлишича, вилоят ҳокими мазкур масала юзасида Бош вазир A.Aрипов раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда айтиб ўтган ва ушбу муаммо бўйича ҳукумат раҳбарига мурожаат қилган.
Зойир Мирзаев Ғузор, Чироқчи, Қамаши, Шаҳрисабз ва Китоб туманларида электр энергияси таъминотида 8-12 соатгача режасиз узилишлар кузатилаётганини маълум қилиб, бу аҳолининг ҳақли эътироз ва норозиликларига сабаб бўлаётганини, бундай эътирозлар сони ортиб бораётганини билдирди.
“Сабаби ушбу ҳудудларда кўпчилик аҳоли тоғли ва қишлоқ жойларда яшайди", – деди Зойир Мирзаев.
Бош вазир ҳокимнинг мурожаатидан сўнг бу масалага алоҳида эътибор қаратиб, икки кун ичида вазият яхшиланишини айтиб, масъулларга узилишларни бартараф этиш бўйича топшириқ берди.