Аввалроқ Ўзбекистон ЖССТ – COVAX дастурига қўшилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Ушбу дастур давомида Ўзбекистон коронавирусга қарши вакцинани барча билан бир хил шароитда қабул қилиб олиши айтилган эди.
Мавжуд маълумотларга кўра, Ўзбекистон 2 млн доза сотиб олиш бўйича ариза берган. Биринчилардан бўлиб мамлакатимизда 65 ёшдан ошганлар, шунингдек. тиббиёт ходимлари, ўқитувчилар ва мактабгача таълим муассасалари тарбиячилари қабул қилиши таъкидланди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирус илк марта 15 мартда аниқланган эди. Сўнгги 4 ой давомида мамлакатимизда эпидемиологик вазият яхшиланмоқда. Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев ёшлар форумида юртимизда коронавирус билан касалланганлар деярли қолмаганини айтган эди.