Андижон шаҳри ҳокимининг соғлигида муаммо юзага келгани учун шаҳарга вақтинчалик ҳоким тайинланди. Бу ҳақда Кун нашри хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу кунгача шаҳар ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Баҳром Ҳайдаровнинг соғлигида муаммо борлиги сабабли вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Иброҳим Холматов шаҳарга вақтинча ҳоким этиб тайинланган.
Маълумот ўрнида айтиш мумкинки Холматов аввал ҳам бироз муддат шаҳар ҳокими лавозимида ишлаган.