Berliner Telegraph: «Ўзбекистоннинг янги имижи: очиқлик ва ҳамкорликка тайёрлик»

Berliner Telegraph: «Ўзбекистоннинг янги имижи: очиқлик ва ҳамкорликка тайёрлик»
Мақола Германиянинг машҳур «Berliner Telegraph» нашрининг декабрь сонида чоп этилган (22 декабрь 2020 й.):

* * *

Ўзбекистон Марказий Осиёдаги муҳим аҳамиятга эга мамлакат сифатида муваффақиятли мустақил ва кўп тармоқли ташқи сиёсат олиб бормоқда. 2016 йилнинг 4 декабридаги сайловлардан сўнг Шавкат Мирзиёев мамлакатнинг иккинчи президенти этиб сайлангач, Ўзбекистон очиқликка қадам қўйди, ижтимоий ва сиёсий ҳаётнинг турли соҳаларида кўплаб ислоҳотлар амалга оширила бошланди.

Ўзбекистон нафақат Евроосиё маркази, балки «Янги Ипак йўли»нинг асосий таркибий қисмларидан биридир. Шундай экан, Марказий Осиёнинг энг аҳолиси кўп давлати раҳбарияти ўз зиммасига минтақавий ҳамкорликдаги етакчи ролни олиши кераклигини тушуниб етди. Қўшни Қирғизистон ва Тожикистон билан минтақавий дарёлар бўйида жойлашган сув таъминоти сабаб юзага келган можаролар тартибга солинди. Икки томонлама чегара постлари очилди ҳамда қуруқлик ва ҳаво орқали транспорт қатнови тикланди. Бу борада Ўзбекистон умумий иқтисодий ривожланиш, хавфсизлик ва барқарорликка эътибор қаратмоқда.

Бундан ташқари, Тошкент Қозоғистон билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатди. Ўзбекистон, шунингдек, Орол бўйидаги экологик фожиа билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишга киришди ва уларга ечим топишда халқаро ҳамкорликка интилмоқда. Евроиттифоқ 2007 йили ЕИ Кенгашига Германия раислик қилган даврда ўзининг Марказий Осиё бўйича қабул қилинган стратегиясида айнан шунга чақирган эди. Президент Мирзиёев ўзининг минтақавий ташаббуслари билан Постсовет Марказий Осиёсидаги тинчликка муваффақиятли ва фаол ҳисса қўшмоқда ҳамда янги қоидалар ва истиқболли стандартларни жорий этмоқда.

Марказий Осиё ва Евроосиёнинг бошқа муҳим ҳудудлари ўртасида транспорт қатновини яхшилаш масалаларини муҳокама қилиш мақсадида 2021 йилда Ўзбекистонда «Марказий ва Жанубий Осиё. Минақавий алоқалар. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги йирик халқаро конференция ўтказилиши режалаштирилган.

Бу борада минтақанинг транспорт салоҳиятини кенгайтириш ва «Хитой-Марказий ва ғарбий Осиё» иқтисодий майдонининг ядросини шакллантиришда ёрдам берувчи «Ўзбекистон-Қирғизистон-Хитой» темирйўл коридорини яратиш ҳам муҳим аҳамият касб этади.

«Янги Ипак йўли» маршрути катта аҳамиятга эга бўлиб, ХХРдан Европа, Яқин ва Ўрта Шарққа бўлган энг яқин йўл бўлиб хизмат қилади. Минтақадаги амалдаги транзит инфратузилма билан солиштирганда масофа 900 километрга, етказиб бериш муддати эса камида етти кунга қисқаради.

Марказий ва Жанубий Осиё минтақалари ўртасида мустаҳкам стратегик ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида Ўзбекистон, айниқса, энергетик ресурслардан хавфсиз фойдаланиш, транспорт инфратузилмасини кенгайтириш ва мустаҳкам логистика соҳаларидаги лойиҳаларнинг амалга оширилишидан манфаатдор.

Ўзбекистоннинг минтақавий сиёсатидаги устувор йўналиш бу қўшни Афғонистон билан бўлган алоқалар, унинг сиёсий хавфсизлиги ва барқарорлигидир. Географик нуқтаи назардан Афғонистон Марказий Осиёниинг бир бўлаги ҳисобланади.

Мамлакатнинг шимолида Қобулда сиёсий таъсирга эга бўлган ўзбек миллатига мансуб кўп сонли аҳоли яшайди. Кўплаб олимлар Афғонистон ва Ўзбекистонни битта цивилизация, ягона маданий майдон сифатида кўради.

Ўзбекистон мустақилликка эришган пайтдан бошлаб, халқаро майдонда Ҳиндикушдаги давлат тарафдори бўлиб, ўз мамлакатида Афғонистондаги воқеалар ва бўлажак таҳдидларга бағишланган юқори даражали конференцияларни ташкил этиб келади. 1997 йилда мамлакат БМТнинг «6+2» форматдаги «Афғонистоннинг қўшнилари ва дўстлари» контакт гуруҳини ташкил этишда фаол иштирок этган.

2016 йилда иккинчи президент сайланганидан сўнг Ўзбекистоннинг Афғонистон борасидаги сиёсати янги босқичга кўтарилди ва яхлит ёндашувга асосланди. Президент Мирзиёевнинг фикрича, Афғонистон унинг мамлакати хавфсизилиги масаласи ҳамдир ва Афғонистондаги тинчлик жараёни минтақавий ва глобал кун тартибида янада муҳим масалага айланиши керак. Шу сабабли Ўзбекистон Президент Доналд Трамп қошидаги АҚШ маъмурияти ва Қатардаги “Толибон” ҳаракати ўртасида музокаралар ташкил этиш жараёнида ҳам иштирок этди.

2018 йилнинг март ойида Тошкент шаҳрида Афғонисон ва Ўзбекистон президентлари, минтақанинг бошқа юқори мартабали сиёсатчилари ҳамда халқаро ҳамжамият вакиллари иштирокида бўлиб ўтган Афғонистон бўйича халқаро конференция Афғонистонда тинчлик жараёнини мустаҳкамлаш борасидаги яна бир муҳим қадам бўлиб хизмат қилди.

Бундан ташқари Ўзбекистон қўшни афғон малакатини иқтисодий томондан қўллаб-қувватлайди. Мисол учун, Ўзбекистон ўн йил мобайнида Афғонистонни электр энергияси билан таъминлаб келади. Ўзбекистон ҳукумати, шунингдек, Ўзбекистондаги Термиз шаҳри ва Афғонистоннинг шимолидаги Мазари-Шариф ўртасида темирйўл қатновини кенгайтиришда иштирок этади, ўзбек томонининг кўмагида Покистоннинг Гвадар ва Карачи портларига олиб чиқувчи «Мазари-Шариф-Қобул-Пешавор» ҳамда Эроннинг Чобахар портига олиб борувчи «Мазари-Шариф-Ҳирот-Қандаҳор» темирйўл йўналиши қурилмоқда.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикасининг Афғонистонга кўмаги стратегик транспорт коридорларини қуриш билан чекланмай, энергетика лойиҳаларини ҳам қамраб олади. Ўзбекистон «Туркманистон-Афғонистон-Покистон-Ҳиндистон» (ТАПҲ) газ қувури қурилиши лойиҳаси, «CASA-1000» ва «Сурхон-Пули-Хумри-500» электр узатиш линияларини қўллаб-қувватламоқда.

Ўзбекистон жанубидаги Термиз шаҳрида афғонистонликлар учун махсус ўқув маркази ташкил этилган. Тинч Афғонистон денгизга тўғридан-тўғри чиқиш имкони бўлмаган Ўзбекистон учун Форс кўрфази ва Ҳинд океани портларига чиқиш учун транзит мамлакат сифатида муҳим.

Ўзбекистоннинг ташқи сиёсий фаолияти ва ташаббуслари, асосан, БМТ ва Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) каби халқаро ташкилотлар доирасида амалга оширилади. 2020 йилнинг 13 октябрида БМТ Бош Ассамблеясиинг 75-сессиясида бўлиб ўтган 2021-2023 йиллар учун БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашига сайлов ўзбек дипломатиясининг катта муваффақияти сифатида намоён бўлди. Марказий Осиё давлати мазкур кўп тармоқли органда биринчи бор тақдим этилмоқда. Ушбу натижани Ўзбекистонда шу соҳадаги ислоҳотлар, айниқса, аёллар, ёшлар ва болалар ҳуқуқларини мустаҳкамлаш ва яшаш шароитларини яхшилаш борасидаги ислоҳотлар контекстида кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ.

Ўзбекистоннинг муҳим ҳамкорлари Марказий Осиёдаги қўшни мамлакатлар, Россия Феерацияси, ва Хитой халқ республикаси бўлиб келган, президент Мирзиёев ва унинг ҳукуматининг иқтисодий ислоҳотлари бошлангач эса кўпроқ Европа иттифоқи ва, айниқса, Германия билан ҳамкорлик кучайган.

Президент Мирзиёев 2019 йилнинг 21-22 январь кунлари 18 йиллик танаффусдан сўнг Германия Федератив Республикасига расмий ташрифни амалга оширган илк Ўзбекистон раҳбари бўлди. Федерал Канцлер Ангела Меркелнинг ташрифига биноан, Шавкат Мирзиёев Берлин ва Мюнхенга ташриф буюрди, юқори даражали икки томонлама иқтисодий форумда иштирок этди. Федерал президент Франк-Вальтер Штайнмайер 2019 йилнинг 27-29 май кунлари жавоб ташрифини амалга ошириб, пойтахт Тошкент ва ЮНЕСКО маданий мероси объекти бўлган Хива шаҳрига ташриф буюрди. Унинг Ўзбекистонга сўнгги ташрифи 2006 йилда федерал ташқи ишлар вазири сифатида амалга оширилган эди. Унга немис бизнесининг 20 нафар етакчи вакиллари ҳамкорлик қилди. Бу иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ўзбек бозорига инвестиция киритишдан манфаатдорликдан далолат беради.

Берлин ва Тошкентда ўтказилган юқори сиёсий даражадаги икки учрашув чоғида икки томонлама иқтисодий ва маданий алоқаларни мустаҳкамлаш, кўп тармоқли, хусусан, Афғонистондаги хавфсизлик соҳасидаги вазият борасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Бундан ташқари, Президент ва уннинг ҳукуматининг истиқболли ислоҳотлари Германия тузилмалари томонидан қатъий қўллаб-қувватланмоқда.

Ғарбда Президент Шавкат Мирзиёев МДҲ маконидаги қатъий ислоҳотчи сифатида қабул қилинади ва, айниқса, иқтисодий алоқаларни кенгайтириш ҳақида гап кетганда, кутилган меҳмон сифатида эътироф этилади.

Ўзбекистон раҳбари ЕИ Марказий Осиё билан ўзининг ўзаро алоқадорлик стратегияси доирасида фаол муносабатга киришишига умид боғламоқда. Бу борада ЕИнинг 2019 йилда янгиланган Марказий Осиё бўйича стратегиясига катта умид билдирилган. Ўзаро алоқадорлик стратегияси доирасида муҳим инфратузилмавий лойиҳаларни муфовиқлаштириш мақсадида Ўзбекистонда йирик логистик марказ қуриш режалаштирилган. Шу мақсадда тегишли ишланмалар ва муаммолар билан шуғулланувчи таҳлилий бўлим ташкил этилади.

БМТ Бош Ассамблеясининг сентябрь ойида Нью-Йоркда бўлиб ўтган сўнгги 75- сессиясида Ўзбекистон Президенти COVID-19 инфекцияси сабаб янада ошиб кетган глобал камбағалликка қарши кураш масаласига эътибор қаратди. Ўз мурожааатида у муаммога биргаликда ечим топишга чақирди ва бу масала бўйича юқори даражадаги учрашув ўтказишни таклиф этди. Сўнгги йилларда Ўзбекистон иқтисодий ривожланиш ва камбағалликни қисқартиришда катта муваффақиятларга эришганини ҳисобга олиб, учрашувни Ўзбекистон пойтахти Тошкентда ўтказиш таклиф қилинди. Мисол учун, президент Мирзиёев ўз фаолиятини бошлагач, аҳоли сонига ўртача даромад кўрсаткичи икки баробар ошган.

Бошқа ижтимоий масалалар ҳам Ўзбекистоннинг амалдаги маъмуриятининг сиёсий кун тартибида муҳим ўрин эгаллайди. Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан 2019 йилнинг 12-13 август кунлари Самарқандда ўтказилган халқаро конференцяда ёшлар ҳуқуқлари ҳар томонлама муҳокама қилинган. «Ёшлар-2020: глобал бирдамлик, барқарор ривожланиш ва инсон ҳуқуқлари» шиори остида ўтган форумда БМТ, тегишли минтақавий тузилмалар ҳамда халқаро нодавлат ташкилотларнинг кўплаб юқори мартабали вакиллари иштирок этди. Ўзбек томони ёшлар ҳуқуқларини кодификациялаш бўйича ўз ташаббусининг аҳамиятини БМТ доирасида халқаро даражада намойиш этди.

Шавкат Мирзиёев тўрт йил аввал Президент этиб сайланганидан буён Ўзбекистоннинг ташқи ва минтақавий сиёсати сезиларли даражада ўзгарди. Муҳим ислоҳотлар бошланди, мамлакат очилди ва халқаро ташкилотлар доирасида мунтазам равишда муҳим ташаббуслар ва сиёсий таклифларни илгари сурмоқда ҳамда бутун дунёда акс садо бераётган ички анжуманларни ўтказмоқда.

Бундан ташқари ушбу Марказий Осиё давлати минтақавий ҳамкорликда ва Афғонистонда тинчлик ўрнатиш, ярашув ва тикланиш жараёнида етакчи рольга эга. Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, 2016 йилдан буён ЕИ ва Германия билан муносабатлар фаоллашди ва янада юқори даражага кўтарилди.

«Янги Ипак йўли»нинг марказидаги қулай географик жойлашув ва меҳнат ресурсларининг истиқболли салоҳияти туфайли Ўзбекистон яқин келажакда Германия ва ундаги компанияларнинг муҳим иқтисодий ҳамкорига айланиш имконига эга.

_______

«Berliner Telegraph» («Берлин телеграфи») ойлик журнали 2014 йилдан буён фаолият юритиб, немис ва рус тилларида нашр этилади. Адади — 30 минг нусха, аудиторияси —100 мингдан ортиқ, Бутун Германия бўйлаб, шунингдек, Чехия, Польша ва Европанинг бошқа давлатларида тарқатилади. Журнал ГФРнинг кенг доирадаги ўқувчиларига мўлжалланган, Берлиндаги хорижий дипломатик корпус, халқаро ташкилотлар, шунингдек, немис бизнес-доираси вакиллари ўртасида тарқатилади. Бош офиси Кемниц шаҳрида (Саксония) жойлашган. Берлин, Дрезден, Лейпциг, Баутцен ва Трир шаҳарларида филиалларга эга.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Berliner Telegraph: «Ўзбекистоннинг янги имижи: очиқлик ва ҳамкорликка тайёрлик»