“Сардоба иши” бўйича жиноят иши нима сабабдан ёпиқ тарзда кўрилаётгани маълум қилинди

“Сардоба иши” бўйича жиноят иши нима сабабдан ёпиқ тарзда кўрилаётгани маълум қилинди
“Сардоба иши” бўйича жиноят иши нима сабабдан ёпиқ тарзда кўрилаётгани маълум қилинди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.

Маълум бўлишича, ушбу иш юзасидан 21 декабрь куни суд жараёни бошланган. Унда суд жараёни ёпиқ тарзда бўлиб ўтаёгани таъкидланди. Судда М. Холматов (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ “Гидротехник иншоотлар қуриш дирекцияси” бошлиғи лавозимида ишлаган) ва бошқалар (жами 17 киши) га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқилмоқда. Судланувчилар ЖКнинг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 203-моддаси (сув ёки сув ҳавзаларидан фойдаланиш шартларини бузиш), 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш), 207-моддаси (мансабга совуққонлик билан қараш), 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) ва 258-моддаси (тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан айбланмоқда.

Олий суднинг маълум қилишича, жиноят ишида давлат сирлари билан боғлиқ вазиятлар бўлганлиги сабабли у ёпиқ тарзда кўриб чиқилмоқда. Суд жараёни давом этмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Носиржон 27 декабр 2020 19:57
    Сув оммбор дамбасини куришда ишлатилган Тупрокни таркибини билиб колишмасин.Сув омборни куришда неча юзлаб минглаб ишчи механизато прораб мастерлар ишлаган.Бу уят ойни этак билан йопгандек гапку.эх саломат булгурлар . Тошбака учади бизда сал пасрокдан.
  2. Соя 25 декабр 2020 18:36
    Халк хаммасини билишни хохлайди.Качонгача бир-биримизни алдаймиз.
  3. Уткирбек 25 декабр 2020 17:37
    Темир йўллари хам жмга ўхшаб бекитиб олиб боришларини хохлабди шекилли
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
Бугун, 11:52

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » “Сардоба иши” бўйича жиноят иши нима сабабдан ёпиқ тарзда кўрилаётгани маълум қилинди