Ушбу видеомурожаат тарқатилгач, текширув республика комиссияси томонидан амалга оширилган эди. Унинг натижасига кўра Фозилов лавозимида қолди ва унга нисбатан ҳайфсан эълон қилинди.
Ўтаётган ҳафтада “Buxara news” прокурорнинг ишдан олингани ҳақида хабарлар тарқатди. Фозилов ушбу хабарга изоҳ берди.
“Мен ўз иш жойимдаман ва ишлашда давом этяпман. Менга босим ўтказилмаяпти. Турли хил миш-мишларга ишонмаслигингизни сўраб қоламан”, – дейди прокурор.