Спикер ўринбосари чироқчилик ёшлар билан учрашди

Спикер ўринбосари чироқчилик ёшлар билан учрашди
Жорий йилнинг 25 декабрь куни Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон ёшлари форумига ташриф буюриб, унда нутқ сўзлагани том маънода 2020 йил охиридаги тарихий воқеалардан бири бўлди. Зеро, ушбу маърузада жуда ҳаётий ва долзарб масалалар ўртага ташланиб, аниқ ташаббуслар илгари сурилди.

Ушбу тарихий нутқда ёшлар билан ишлаш Президентдан тортиб вазиргача, ҳокимдан тортиб маҳалла раисигача – ҳамманинг энг асосий ишига айланиши зарурлиги айтиб ўтилди. Бу бежиз эмас, албатта. Бундан буён вазирлик ва идоралар раҳбарлари, депутатлар ҳам жойларда ҳар бир соҳа бўйича ёшлар билан учрашиб, бу соҳада аниқ тизим асосида иш олиб борса, ишонамизки, ёшлар орасида муаммолар тўпланиб қолмайди.

Шу маънода, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, ЎзЛиДеП фракцияси раҳбари Актам Ҳаитов Қашқадарё вилоятидаги учрашувини чироқчилик ёшлар билан учрашишдан бошлади.

Учрашувда Президентимизнинг Ўзбекистон ёшлари форумидаги нуқтида илгари сурилган муҳим ташаббуслар ва таклифларнинг моҳияти ва аҳамияти ҳақида атрофлича маълумотлар берилди. Мамлакатимизда ёшлар масалаларига қаратилаётган эътибор ва ғамхўрликлар хусусида фикр алмашилди.
Спикер ўринбосари чироқчилик ёшлар билан учрашди

Суҳбат ва мулоқотлар чоғида А.Ҳаитов ёшларнинг лойиҳаларини молиялаштириш учун Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги қошида алоҳида жамғарма ташкил этилиб унга 100 миллион доллар маблағ ажратилишини билдирди. Жамғарма ёшларнинг лойиҳаларини рўёбга чиқариш учун қулай шартларда ва паст фоизларда молиялаштириши, кичик саноат зоналарида ишлаб чиқариш бинолари қурилиб, ёшларга имтиёзли шартларда ижара ва лизинг асосида берилишини таъкидлади.

–Чироқчида ер кўп, айниқса, лалми ерлар жуда унумдор ва ер ости сувлари экинларни суғоришга яроқли, – деди А.Ҳаитов. –Агар бу имкониятлардан чироқчилик ёшлар янада унумли фойдаланишса, нафақат ички бозорни балки ташқи бозорни полиз, сабзавот ҳамда мева- чева билан таъминласа бўлади. Бу борада мен чироқчилик ёшларни қўллаб-қувватлашга доим тайёрман. Ер ости қудуқлари қуришга, қайта ишлаш технологиялари харид қилиш ва бошқа мақсадлар учун имтиёзли кредитлар олишда сизларни қўллаб-қувватлайман.

Бир гуруҳ ёшлар А.Ҳаитов билан яқиндан танишиш мақсадида унинг телефонини ёзиб олишди ва учрашувда айтилган масалалар борасида аниқ таклиф, бизнес лойиҳа ва баъзи муаммолар бўйича боғланишларини билдиришди.
Мазкур учрашувлар давомида Спикер ўринбосари Чироқчи туманида ўзини-ўзи бандлигини таъминлаган бир қатор ёшлар фаолияти билан ҳам танишди.

Комилжон Тожиев тумандаги “Чиял” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги ҳовлисида 9 сотих иссиқхона барпо қилиб, лимон етиштирмоқда. Уч йиллик лимон дарахтлари ҳосилга кирган. Дастлабки 900 килограмм ҳосилни сотиб, 8 миллион сўмга яқин даромад ҳам олибди.

–Ўзини-ўзи иш билан таъминлаган Анвар каби ёшлар ватанпарвардир, – деди А.Ҳаитов ёш томорқачи ва тадбиркор фаолиятини ўрганар экан. – Баъзан, иш йўқ, моддий ёрдам беришмайди, кредит олишга қийналаяпман, деб идорама-идора юрган айрим йигит-қизларга бу каби ғайратли ёшларни ибрат қилиб кўрсатсак, арзийди.

Анвар машҳур Чиял бозори ёнгинасида яшайди. Шу ерда у муҳташам умумий овқатланиш тармоғи барпо қилиб, аҳолига хизмат кўрсатмоқда. Тадбиркор мажмуа ёнида барпо қилинган баҳаво боғда аҳолининг маданий ҳордиқ чиқариши учун қулайликлар яратишни мўлжалламоқда.

Юзма-юз мулоқотлар давомида халқ вакили юртимизда навқирон авлод вакилларида бизнес кўникмаларини ривожлантириш учун кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганини айтиб, бизнесни бошлаш истагида юрган ёшларни соҳага оид билимларини ошириш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишларига депутатлар доим ёрдамга тайёрлигини билдирди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

“Мурожаатдан даромадга 5 қадам”: амалий натижалар

Одамларнинг дардини ҳис этиш, оғирини енгил қилиш, орзу-истакларини рўёбга чиқариш бугун давлат идоралари раҳбарлари ҳамда масъуллари...
4-10-2024, 20:52

INMerge 2024: Санoат етaкчиларини минтақада тexнoлoгик тараққиётни илгарилатиш учун бирлаштирувчи Иновaтсиoн Сaммит

INMerge 2024: Санoат етaкчиларини минтақада тexнoлoгик тараққиётни илгарилатиш учун бирлаштирувчи Иновaтсиoн Сaммит "INMerge" инoвaтсиoн...
4-10-2024, 13:20

Самарқанд давлат университетида халқаро академиклар форуми ўтказилди…

Самарқанд давлат университетида “Яшил энергиянинг барқарор ривожланишини жадаллаштириш, олий таълимнинг глобаллашувига кўмаклашиш”...
16-09-2024, 22:15

Марказий Осиёга қайтарилган ИШОНЧ…

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг минтақада янги сиёсий муҳит яратиш борасидаги тарихий хизматлари ҳақида Марказий...
9-08-2024, 20:07

Самарқанд давлат университетига 5 юлдузли университет мақоми берилди...

Самарқанд давлат университети дунёнинг энг нуфузли Quacquarelli Symonds (QS), Times Higher Education каби рейтинг агетликлари билан яқиндан...
23-07-2024, 22:05
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Спикер ўринбосари чироқчилик ёшлар билан учрашди