Андижон вилояти ҳокими давлат раҳбари билан мулоқотда 81 марта “мухтарам президент” деди

Андижон вилояти ҳокими давлат раҳбари билан мулоқотда 81 марта “мухтарам президент” деди
Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов давлат раҳбари билан мулоқотда 81 марта “мухтарам президент” деди. Бу ҳақда Газета.уз нашри хабар қилди.

Хабар қилинганидек, кеча 25 декабрь санасида давлатимиз раҳбари ёшлар Форумида иштирок этиб, мамлакатимиз ёшлари олдида турган муаммолар ва уларни ечиш йўллари ҳақида гапирди. Ўша тадбирда президент айрим вилоят ҳокимлари билан видеоалоқа орқали мулоқот қилди. Улар ўз навбатида ўз ҳудудларида амалга оширган ишлари юзасидан ҳисобот берди.

Андижон вилояти ҳокими давлат раҳбари билан мулоқот давомида ёшлар билан ишлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш ва уларнинг муаммоларини ҳал қилиш борасида қилинаётган ишлар хусусида гапирди. Вилоят ҳокими ўз нутқи давомида жуда кўп марта “мухтарам президент” иборасини ишлатди. Газета.уз мухбирининг ҳисоб-китобига кўра, ҳоким президент билан мулоқот давомида 10 дақиқа 21 сония гапирган ва шу вақт ичида вилоят раҳбари 81 марта, ёки ҳар 7,6 сонияда бир марта ушбу иборани ишлатган. (Ҳокимнинг президент билан мулоқот матнини ушбу ҳаволада ўқишингиз мумкин. Рус тилида.)

Шундан сўнг Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров сўзга чиққан. У 12 дақиқа 35 сония давомида 22 марта (ҳар 34,3 сонияда бир марта) “мухтарам президент” деган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Ман 28 декабр 2020 23:47
    Qiziq U bu bilan nimani isbotlamoqchi.........
  2. икром 28 декабр 2020 20:41
    Позор.узбек халкининг обрусини призент обрусини тукади булар.фроунлар асрида яшаетганимиз йукку хозир.ривожланган мамлакатларга караса бумидими булар.дуне куриб турибдику.буларни куриб бизга ким ишонади.нима деб уйлайдилар
  3. Кимсан 28 декабр 2020 15:36
    Президентимизга лаганбардорлик билан эмас килган иши билан хурматга сазовар булиши керак лаганбардор узига хам шундай муносабатда булишини хохлайди
  4. Иии 28 декабр 2020 07:41
    Қўл остидаги ходимлари билан мулоқотда 1дақиқада 281марта "шакал" деди
  5. Дил 27 декабр 2020 19:46
    Бойотаям девормабтида
  6. Носиржон 27 декабр 2020 19:45
    Мухтарам Арабча суз Узбекчаси хурматли дегани.Икки юзламачилик ,лаганбардорлик,тугри гапни бетга айтмаслик менталентимизда бор.
  7. Доз 27 декабр 2020 13:48
    Мухтарам..... Мухтарам...... Мухтарам....
  8. Бексултон 27 декабр 2020 13:43
    Катта амалдорлар учун бундай холат хам
    уятли,хам ачинарлидир.Рахбарларда этика йук.Бундай мулозамат, агар улар тушунсалар Президентга нисбатан хурматсзликдир.
    Лаганбордарлик хурмат белгиси эмас.
  9. Метаморф 27 декабр 2020 04:48
    Бизнинг президентга бунака ортикча мулозаматнинг кераги йук.Ундан кура президент талаб килаетган ишларни виждонан бажариб шу ибора урнига фойдали гаплардан гапиринг сермулозамат хокимлар.
  10. Жамшид 27 декабр 2020 01:36
    Бира тула 100тага етказиб куя колмабтиде
  11. Адолат 27 декабр 2020 00:09
    Киличсиз килич...Шухрат ака.Факат сизга ярашади колганларга шолпиллаб колади.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Андижон вилояти ҳокими давлат раҳбари билан мулоқотда 81 марта “мухтарам президент” деди