Лойиҳа кеча, 26 декабрь куни тақдим этилган. Ушбу монумент Урганч шаҳрининг марказига ўрнатилади ва унинг остидан 260 метрлик туннел ўтади.
“Ушбу ҳайкал бронзадан яратилади. Баландлиги – 15 метр, тагидаги постаменти билан 25 метр бўляпти. Жуда улкан ҳайкал, сабаби бу инсон ўзбек ўғлони бўлиб, ўзининг ўлкасини ёшлигига қарамай ҳимоя қилган”, – деди Қурилиш вазири Ботир Зокиров.