“Илтимос, бу йўлга боришдан олдин юз карра ўйланглар” – Президент ажрашиш ёқасидаги оилаларга мурожаат қилди

“Илтимос, бу йўлга боришдан олдин юз карра ўйланглар” – Президент ажрашиш ёқасидаги оилаларга мурожаат қилди
Ўзбекистон президенти Ёшлар форумидаги сўзлаган нутқида ажрашаш ёқасидаги оилаларга мурожаат қилди.

Президентнинг Маълум қилишича, шу йил 11 ой давомида мамлакатимизда 25 минг ажримлар қайд этилган. Шавкат Мирзиёев ушбу салбий ҳолат барчамизни жиддий безовта қилиши ва қаттиқ ташвишга солиши кераклигини таъкидлади.

“Агар шуларга бефарқ бўлмасак, мана шу 25 мингта оилани ҳам маҳаллама-маҳалла юрсак, мен ишонаман энг камида 5-10 мингини яраштиришимиз мумкин. Қанчадан-қанча оилаларга бахт, нур олиб келар эдик”, – дейди президент.


Шунингдек, давлат раҳбари нутқида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш раҳбариятига ҳам юзланди.

“Ўзи нуронийларимизнинг катта мактаби бор. Ҳалол,пок бўлиб, оилага муқаддас бўлиб юрган улар. Мана шу нуронийларимиз ўзининг ҳаётини айтиб берсин. Шунинг учун азиз фарзандларимдан, ўғилларим, қизларимдан яна бир марта илтимос қилмоқчиман – бу йўлга боришдан олдин юз карра ўйланглар эртанги кунларингизни. Бу йўлга боришдан олдин фарзандларингизнинг кўзларига қарашингизни илтимос қиламан”, – дейди давлатимиз раҳбари.


Ўхшаш янгиликлар

  1. Алибек 28 декабр 2020 14:27
    Ёшим 31 да. Давлат раҳбари жуда тўғри таъкидлабди, болаларни кўзларига қаранг. Сиз шу болаларнинг ўрнида бўлишни хоҳлармидингиз. Хиёнатдан бошқа ҳамма нарсани иложи бор. Эй ота, эй она бу ажримдан олдин яхшироқ ўйла, фикрла, хулоса қил ва олдинга қара. Нимани кўряпсан. Болаларни келажи сенинг қароринга боғлиқ. Ажрашган оилалардаги болаларни қисматини кўр. Улар ўзларини ота-онасиз бахтли хис қилади-ми ? йуқ хеч қачон. Ота-онасиз ўсган болаларни кўр, меҳрибонлик ўйларига бор. Сенинг қайсарлигинг сабрсизлигинг, худбинлигиенг келажакда болаларнинг бебахт бўлишига олиб келмасин. Агар шу синовларни енгсанг демак сен бу ҳаётда яшаябсан. Ҳаммасини ҳал қилиш сенинг қўлингда. Болаларингнинг уволига қолма.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » “Илтимос, бу йўлга боришдан олдин юз карра ўйланглар” – Президент ажрашиш ёқасидаги оилаларга мурожаат қилди