Туман депутатлигига сайланган рэпер Шохруҳ Чилонзорда яшайдиган аҳолини қийнаб келаётган муаммони ҳал қилди. Бу ҳақда депутат инстаграмдаги саҳифасида маълум қилди.
Рэпернинг айтишича, Халқ депутатлари Чилонзор туман кенгашининг 29 майдаги қарори чиққан бўлсада тумандаги Лабиховуз кўчасидаги йўл таъмирланмаган. Шохруҳ депутатлик сўровини юборгандан сўнг ушбу муаммо ҳал этилган.
Шохруҳ икки марта сўров юборганини маълум қилди. Фақатгина иккинчи сўровдан сўнггина ушбу муаммо ҳал этилгани маълум қилинди. Эслатиб ўтамиз, Шохруҳ ЎзЛиДеП партиясидан депутатликка сайланган эди.