Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари давлат мукофотлари билан тақдирланди

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари давлат мукофотлари билан тақдирланди
ДХХ марказий аппаратида Мустақилликнинг 29 йиллиги байрами муносабати билан Президент Фармонига мувофиқ, миллий манфаатларимизни ҳимоя қилиш, тинчликни таъминлаш ва барқарорликни мустаҳкамлаш борасида кўрсатган жасорат ва фидоийлиги учун давлатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланган бир гуруҳ ходимларга ушбу мукофотларни тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.

Унда Хизмат Раиси генерал-лейтенант А.Азизов II-даражали «Шон-шараф», «Мардлик» орденларини, «Жасорат», «Содиқ хизматлари учун» ва «Шуҳрат» медалларини ўз эгаларига топширди.

Шу ўринда таъкидлаш лозимки, якунланаётган йил халқимиз учун синовли келди. Ундан мардоновор ўтишда республикамиз аҳолиси матонат ҳамда бардошини намоён этди. Бунда ўз жонини хатарга қўйиб бўлса-да инсонлар саломатлиги ва ҳаётини сақлаб қолиш учун фидоийлик кўрсатган шифокорларга давлатимиз томонидан алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, «COVID-19» пандемияси даврида юксак жасорат кўрсатган ДХХ тиббий тузилмалари ходимлари ҳам тақдирланди. Уларга «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими» фахрий унвони ҳамда «Соғлом турмуш» медали топширилди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Кимсан 2 январ 2021 12:28
    Офарин мукофот муборак.ДХХ Ходимлари олган пулига ва мукофотига лойик фидоийлар.
  2. дехкон 30 декабр 2020 19:52
    улар бу мукофотга чинданда муносиб фидойилар мен буни уз тажрибамдан биламан У нас бывших не бывает. Честь имею.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Н исмли шахс эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги...
9-01-2025, 19:27

Жиноятга жазо муқаррар...

Дастлабки тергов ҳужжатлари кўра – М исмли шахс ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб,...
9-01-2025, 19:24

Самарқанд давлат университети докторанти ўргимчакнинг янги турини топди…

Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. СамДУ нинг амалиёт...
4-01-2025, 15:38

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари давлат мукофотлари билан тақдирланди