Маълум бўлишича, Миллий госпиталь ҳудудидаги 176 койкали ва Чуй вилояти шифхонаси ҳудудида 24 койкали модуль конструкцияли шифохоналар қурилган. Ушбу шифохоналарнинг қурилишини тўлалигича Ўзбекистон томони молиялаштирган. Ушбу шифхоналар очилиши кеча, 29 декабрь куни бўлиб ўтди. Очилиш маросимида Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазири Алимкадир Бейшеналиев ва Ўзбекистон томонидан Бош вазир маслаҳатчиси Хайриддинов Меҳриддин иштирок этди. Алимкадир Бейшеналиев Ўзбекистоннинг мана шундай қийин вазиятда ёрдам берганини эътироф этиб, кўрсатилган ёрдамларга тўхталиб ўтди.
Ўзбекистон вакили эса қирғиз халқи орасида касалланганлар сони кам бўлса Ўзбекистонда ҳам хавфсиз ҳолат ҳукмронлик қилишини таъкидлади.
“Сабаби қирғиз-ўзбек чегарасини кунига 15 минг киши кесиб ўтади”, – дейди Хайриддинов.
Таъкидлаш жоиз, аввалроқ Ўзбекистон кўмаги билан Баткен вилояти Кадамжай туманида 200 ўринли юқумли касалликлар шифохонаси қурилган эди.