Президент вазир ўринбосарлари ўзларининг ўрта бўғиндаги вакилларини ўқитиши кераклигини, уларнинг билим салоҳиятини билиши шартлигини таъкидлади.
“Улар нега масъулиятни ўзига олмайди? Уларнинг ё билими, малакаси йўқ, ё қатъияти етмайди, ёки коррупцияга берилган. Мана шу тўппа-тўғри. Ўрта бўғин ҳозирги ислоҳотларимизга, талабларимизга нотўғри иш ташкил қиляпти. Ҳамма вазирлар шуни ёзиб олсин, келгуси йил ҳеч ким кечирмайди”, – деди давлат раҳбари.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев бундай раҳбарлар ҳаётий муаммолар туриб, кераксиз қоғозбозлик ва мажлислар билан банд эканини айтди.
“Ҳамма ҳокимлар, вазирлар ва бошқа ташкилотлар қоғозбозлик билан мажлисни қанча қисқартирсак шунча натижа бўлади. Ҳар бир икки соатлик мажлисга ҳам давлатнинг пули, вақти кетади”, – дея қўшимча қилди президент.