Янги йил тадбирларини нишонлаш юзасидан махсус комиссия қарори эълон қилинди. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.
Қарорга кўра тўйхона, меҳмонхона, ресторан ҳамда кафеларда 31 декабрь ва 1 январь кунлари 30 кишидан кўп бўлган ҳолда байрам тадбирларини ташкил этишга рухсат этилди. Бунда тадбирга келганларда коронавирусга топширган тест натижаси бўлиши талаб этилади.
Шунингдек, тўйхона, меҳмонхона, ресторан ва кафеларга қуйидаги талаблар қўйилади.
- Шартнома асосида тадбир бўладиган жойга санитария-эпидемиология хизмати ходимлари жалб қилинади. Улар эпидемиологик тартибларни назорат қилади.
- Ташриф буюрувчиларда тест натижаси бўлмаса, ўша ернинг ўзида экспресс-тест текширувини йўлга қўйиш талаб этилади.