Бугун, 11 январ куни эрта тонгда Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига келди, дея хабар қилмоқда UzNews.uz.
Манбанинг хабар беришича давлатимиз раҳбари ташриф давомида ҳудуддаги бунёдкорлик ишлари, ижтимоий-иқтисодий аҳвол билан танишади.
Бундан ташқари Президент Самарқанд вилоятидаги амалга оширилаётган лойиҳалар ва уларнинг жараёни билан ҳам танишади.