Ўзбекистон Президентининг янгиланган сайти ишга тушди. Унда нималар ўзгарган?

Ўзбекистон Президентининг янгиланган сайти ишга тушди. Унда нималар ўзгарган?
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг расмий веб-сайти янгиланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.

Президент расмий веб-сайтига www.president.uz манзили орқали уланиш мумкин. Унда қуйидаги ўзгартиришлар киритилган.

- Президент Администрацияси бўлими очилган. Мазкур бўлимда Администрация тўғисида, унинг раҳбарияти ва қуйи ташкилотлар ҳақида тўлиқ маълумот берилган;

- сайтнинг асосий менюсида ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларга ҳаволалар берилган. Шунингдек, ушбу менюнинг ўзида ижтимоий тармоқлардаги хабарлар ҳақида ўқиш мумкин;

- бош саҳифанинг ўзида дунё ва Ўзбекистон харитаси жойлаштирилган бўлиб, унда маълум бир ҳудуднинг устига босиб, ўша жойга Президентнинг ташрифи ҳақида батафсил маълумот олиш мумкин;

- сайтдаги “медиатека” бўлимига видеолавҳалар ҳам жойлаштириб бориладиган бўлган. Аввалги сайтда видеоларни жойлаштириш имконияти йўқ эди;

Таъкидлаш жоиз, давлат раҳбарининг сайти 2017 йилда янги версияда ишга туширилган эди. Ҳозиргиси эса бугун, 1 январдан тест режимида ишлай бошлади. Сайтга қуйидаги ҳавола орқали ўтиб, батафсил танишишингиз мумкин.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Урунова Гульбахор Тураевна 4 январ 2021 12:32
    Ассалому алейкум Янги сайт очилганидан хурсандман
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон ва Тожикистон: Ўзаро ишонч, абадий дўстлик, иқтисодий ҳамкор мамлакатлар...

Ҳудуди 143 минг 100 квадрат километрга чўзилган, салкам 10 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Тожикистон Ўзбекистоннинг стратегик шериги ва...
18-04-2024, 15:20

Самарқанд давлат университети тожикистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди…

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Тожикистон ректорлари форуми иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди. Тожикистон Республикаси Таълим ва...
18-04-2024, 09:41

“Болаларимиз яхши яшаши учун ҳам бугун биз уларни ўқитишимиз даркор”…

Самарқанд давлат университети филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари...
8-04-2024, 09:46

“Жамиятга билимли болаларни берган ота-она шарафли инсонга айланади”…

Самарқанд давлат университетида Муҳандислик физикаси институти, филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар...
4-04-2024, 09:50

Табрик!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори A.Ш. Бекмуродовга! Ҳурматли Адҳам Шарипович! Сизни...
31-03-2024, 23:41
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Ўзбекистон Президентининг янгиланган сайти ишга тушди. Унда нималар ўзгарган?