Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги раҳбари лавозимидан кетди. Бу ҳақда ОАВда хабарлар тарқалди.
Тарқалган хабарларда Музаффар Солиев ўз ишига масъулиятсизлик билан ёндошгани учун ишдан кетгани айтилмоқда. Солиев 2019 йилда халқаро пресс-клубда аҳоли кўп сув истеъмол қилаётганини айтиб одамлар эсида қолган эди.
Ҳозирча вазир ишдан олингани ҳақида расмий хабарлар йўқ. Вазирлик матбуот хизматида ҳам бу бўйича маълумот йўқлиги айтилмоқда. Матбуот хизмати раҳбарининг сўзларига кўра, Солиев ҳозирда хизмат сафари билан Самарқанд вилоятига кетган.