Аввал хабар қилганимиздек, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Музаффар Солиев ишдан олинди. Бу расман тасдиқланди ва вазирни ишдан олиш юзасидан президент қарор қабул қилган.
Маълум бўлишича, Солиев йўл қўйган камчиликлари, қайта-қайта огоҳлантиришларга қарамай тегишли хулоса чиқармагани учун эгаллаб турган лавозимидан озод этилган. Вазирлар Маҳкамасида 2020 йил якунлари ва 2021 йил устувор вазифаларига бағишланган йиғилишда шунингдек, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раиси Абдураҳмон Абдувалиевга ҳайфсан берилган. Унга ишни яхши ташкил қилиш учун 6 ой муҳлат берилган. Яна шу ҳолат такрорланса у ҳам лавозимидан озод этилади.
Шунингдек, мазкур йиғилишда Қурилиш вазири Ботир Зокировга огоҳлантириш берилган.