Абдуғаффор Қирғизбоев раҳбарларнинг ўзбек тилини билмаслигини шармандали ва уятли ҳолат деб атади

Абдуғаффор Қирғизбоев раҳбарларнинг ўзбек тилини билмаслигини шармандали ва уятли ҳолат деб атади
Давлат тилини ривожлантириш департаменти мудири Абдуғаффор Қирғизбоев ўзбек тилини билмайдиган раҳбарларни кескин танқид қилди. Абдуғаффор Қирғизбоев бундай шахслар мамлакатни шарманда қилишини айтди.
“Бу – шармандалик, бу – уят. Майли, вазирлик ёки ташкилот раҳбари хорижда ўқиб келгандир. Унинг чет тилларини билиши жуда яхши, лекин Ўзбекистонда раҳбар лавозимида ишлаб, давлат тилини, она тилини билмаслик – бу шармандалик”, – дейди у.

Қирғизбоевнинг сўзларига кўра, Шавкат Мирзиёев БМТ сессиясида ўзбек тилида сўзлаб, ҳаммага намуна кўрсатган. Қирғизбоев бу бўйича ҳужжат лойиҳаси Вазирлар маҳкамасига топширилганини маълум қилди. Ҳужжатда ҳар қандай раҳбар ишга қабул қилинишидан олдин давлат тили бўйича тест топшириши белгилаб қўйилган. Таъкидлаш жоиз, аввалроқ давлат тилини оммалаштириш бўйича бундай чоралар Украинада қўлланилган эди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Илгор 11 январ 2021 19:15
    Кесакдан бир ут чикибди-да.Киргизбоев ва унинг Департаментининг бор-йуклиги умуман билинмайди.Бошка давлатларда Давлат тили ривожига алохида ахамият берилади.
  2. Ххх 9 январ 2021 19:24
    Туппа тугри Кулингиздан келсаТошкент ва вазирлик ва хукуматдан бошланг купгина карорлар вазирлик буйруклари русча чикарилиб маносиз килиб узбек тилига таржима килинади таржима килинмасдан юбооилади вазирликларнинг тел каналига кириб куринг узингиз хулоса киласиз.
  3. Узбек 9 январ 2021 14:53
    ДАВЛАТ ИКТИСОДИНИГ РИВОЖЛАНИШИГА ТИЛНИНГ АХАМЯТИ ЙЎҚ ДЕБ ЎЙЛАЙМАН. ЛЕКИН ХАММА ЯХШИ АДАБИЁТЛАР ВА ИЛИМГА МАНСУБ КИТОБЛАР РУС ВА ИНГЛИЗ ТИЛЛАРИДА ЧИҚАРИЛГАН. ҚАЙСИ ЎЗБЕК ТИЛШУНОСЛАРИ ЁКИ ТАРЖИМОН ОЛИМЛАРИ БУ КИТОБЛАРНИ ТАРЖИМА ҚИЛИШАДИ. ЁКИ ХАММА БОШҚА ТИЛДАГИ КИТОБЛАРНИ ЁҚИБ ЮБОРАМИЗМИ???. ДАВЛАТНИНГ РИВОЖЛАНИШИГАП ТИЛ КАТТА РОЛ ЎЙНАЙДИ. БУНИ БИЛМАСАНГИЗ ТАРИХДАН ЎРГАНИНГ ЎЗИ СИЗ ВА СИЗГА ЎХШАГАН ДЕПУТАТ ВА КАТТАЛАР ТАРИХНИ УМУМАН ЎҚИМАГАНСИЗЛАР, ШУНИГ УЧУН ДАВЛАТНИНГ РИВОЖЛАНИШИГА ХАЛАҚИТ БЕРАСИЗЛАР.
  4. икром 8 январ 2021 23:36
    Бошка тиллардам билмиди булар.узларининг олди берди тили бор узаро.имло тилми билмадим.
  5. Озор 8 январ 2021 21:54
    Рахмат сизга Киргизбоев.Уз тилини,уз динини,уз миллатини хурмат килмайдиган одам инсон эмас,шунчаки одам.Жинни хам одам,маст хам одам,девона хам одам,майит хам одам.
  6. Шухрат 8 январ 2021 20:05
    100% haq gap. Negadir USA , UK, RUSSIA larda oz ona tilida hukumatdagilar gaplashishadi lekin biznikilar uyalishadi ozbekchada gapirishni bazilari.
  7. САВОЛЛАР 8 январ 2021 19:47
    Хурматли ва хурматли жаноби вазирлар янгилик ривожланиш хакида бош котиринглар колгани уз узидан Тили калимасига келаверади.
    1. Азим 8 январ 2021 23:25
      САВОЛЛАР,
      Ҳурматли Абдуғаффор Қирғизбоев хафа бўлмангу,ўз фаолиятингизда кўп сусткашликларга йўл қўяапсиз..Биргина Тошкент шаҳрида давлат тилига умуман риоя қилинмаяпди.Савдо дўконларидаги пешлавҳалар,қўйингки барча ёзувлар рус тилида битилган.Нега назорат қилинмаяпди.Мы открылись-биз очилдик бўлиб кетаяпти.Хусусий даволаш муассасаларидан пешлавҳалар ва эълонлар ҳам давлат тилида ёзилмаган.Ўзбекимтон аҳолисининг камида 80 фоизи ўзбек миллатига мансуб бўлса-ю,нега қонунша амал қилинмаяпди.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Абдуғаффор Қирғизбоев раҳбарларнинг ўзбек тилини билмаслигини шармандали ва уятли ҳолат деб атади