“Соат 21:00гача ўчирманглар, ундан кейин ўчираверинглар” – Сирдарё ҳокими чекка қишлоқда тунаб қолган вақтда “свет” ўчди

“Соат 21:00гача ўчирманглар, ундан кейин ўчираверинглар” – Сирдарё ҳокими чекка қишлоқда тунаб қолган вақтда “свет” ўчди
Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев энг чекка қишлоқларнинг бирида тунаб қолди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳоким кеча, 9 январь санасида Ховос тумани “Бинокор” маҳалласида тунаб қолган. Ҳудуд раҳбари у ерда мавжуд муаммоларни ўрганган ва уларни ҳал қилиш бўйича топшириқлар берган. Ана шундай муаммолардан бири электр энергияси экани маълум бўлди. Ҳоким ҳудудни кўздан кечираётган вақтда айрим кўчаларда “свет” йўқлигини кўрган ва уни ҳал қилиш бўйича соҳа раҳбарларига топшириқ бериб, чироқни қайси вақтда ўчириш кераклиги ҳақида гапирган.
“Овқат пайтида ўчирма дейяпман. Соат 9(21:00)гача ўчирманглар, кейин ўчираверинглар. Бу ерда соат 8(20:00)да ўчди. 2 та транфсформатор қўясан, мана бу кўчаларни ҳам янгилайсан”, – дея топшириқ берган ҳоким масъул раҳбарга.

Таъкидлаш жоиз, сўнгги кунларда ҳокимлар чекка ҳудудларга ташриф буюришмоқда. Аввалроқ Андижон вилояти ҳокими Асака туманига бориб, фуқаролар билан гулҳан атрофида суҳбатлашган эди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. ххх 12 январ 2021 11:58
    Буларнинг хаммаси рисовка хукуматни алдаш учун рол уйнаяпти.ажойиб артист гап йук.яхши томони хонасидан чикишни урганаяпти.олдиндан туман хокими тайёрлаб куйган жойга боради бу РЕКЛАМА ХОКИМ ИШЛАЯПТИ.ОЛДИДА ОРТИДА ГАИ БИЛАН ЮРИБДИДА
  2. Носиржон 11 январ 2021 03:47
    Яхшиям тунаб колибди булмаса бу кишлокларда свет учайотганлигини хоким жаноблари билмасдан утиб кетишар экан.Хокимлар вазирлар учун бу янгилик булса керакда .
  3. Усмон 10 январ 2021 22:20
    Чеклаш деган нарса йукку авария бор
  4. Иии 10 январ 2021 20:06
    2021йилнинг илк қовуни пишибдию-а.
    Кейин ўчироврилармиш
  5. Отабек 10 январ 2021 19:55
    Хайф сенларга 8га учирма 9га учирмиш
  6. Иии 10 январ 2021 19:16
    Оооо... Химматизи чеки йўқ хоким бува. Тўғри айтасиз, ўчироврилар, халқ ўлиб қолмайди
  7. Mer 10 январ 2021 19:02
    Канча одамлар ток йук, операция столида улиб кетди, яна канча бемор ногирон одамлар совук коронгу хоналарда азоб чекяпди. Хеч кимга хеч нарса дея олмайди бефойда хаммаси.
    Отасига рахмат бориб бир кеча булса хам курибдику. Бизда бу холатлар бир умрлик буляпди.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Н исмли шахс эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги...
9-01-2025, 19:27

Жиноятга жазо муқаррар...

Дастлабки тергов ҳужжатлари кўра – М исмли шахс ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб,...
9-01-2025, 19:24

Самарқанд давлат университети докторанти ўргимчакнинг янги турини топди…

Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. СамДУ нинг амалиёт...
4-01-2025, 15:38

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » “Соат 21:00гача ўчирманглар, ундан кейин ўчираверинглар” – Сирдарё ҳокими чекка қишлоқда тунаб қолган вақтда “свет” ўчди