Президент Жиззах вилоятига келди

Президент Жиззах вилоятига келди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 11 январь куни Жиззах вилоятига келди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди.

Маъум бўлишича, президент вилоятга ташрифи давомида Марказий ҳарбий округнинг артиллерия бригадасини бориб кўрган ва у ерда яратилган шароитлар билан танишган.
“Асосий мақсадимиз - халқ билан армия бирдамлиги. Ҳарбий қисмлар эшиклари эл учун очиқ бўлиши керак. Миллий армиямизнинг нури, маънавияти ҳаммага етиб бориши зарур. Ёшларни бу ерга олиб келиб кўрсатиш, ўргатиш керак. Бу уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, мамлакатимиз тарихи ва қудрати ҳақида билимларини бойитишга хизмат қилади. Бундан ота-оналар ҳам хурсанд бўлади”, - деди Президент.

Шавкат Мирзиёев шунингдек, ташриф давомида ётоқхоналардаги шароитлар, тиббиёт пунктларида яратилган шароитларни ҳам кўздан кечирган. Ҳарбийларнинг жанговар тайёргарликни янги поғонага кўтариш, хориж тажрибасини ўрганиш ва энг илғор ахборот технологияларини ўзлаштириш бўйича кўрсатмалар берган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Lee aika 12 январ 2021 14:18
    Кулаб тушган домга бориш керак эди да президент
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети олимлари Хитойда халқаро лойиҳани қўлга киритди…

Самарқанд давлат университети олимлари Хитойнинг Шинжон қишлоқ хўжалик фанлар академияси билан ҳамкорликда 3 йилга мўлжалланган халқаро...
Кеча, 20:06

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Н исмли шахс эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги...
9-01-2025, 19:27

Жиноятга жазо муқаррар...

Дастлабки тергов ҳужжатлари кўра – М исмли шахс ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб,...
9-01-2025, 19:24

Самарқанд давлат университети докторанти ўргимчакнинг янги турини топди…

Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. СамДУ нинг амалиёт...
4-01-2025, 15:38

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Президент Жиззах вилоятига келди