Аввалроқ ўзбекистонлик журналист Туркияда қўлга олингани ҳақида ёзган эдик. Бугун, 12 январь куни Туркияда Абдукарим Мирзаев қўйиб юборилгани маълум бўлди.
Ушбу хабар журналистнинг яқинлари томонидан тасдиқланди. Мирзаев бир ой давомида ҳибсда қолди. Унинг ушлангани ҳақидаги хабар 11 декабрь куни тарқалган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мирзаевнинг рафиқаси у қандай қўлга олингани ҳақида гапириб берган эди. 4 нафар нотаниш аёллар Мирзаевнинг телефонини сўраб, ундан қўнғироқ қилган. Кейинчалик ўша аёллар қидирувдаги шахсларга қўнғироқ қилгани маълум бўлган.