Қишлоқ хўжалиги вазирининг 2 нафар ва Сув хўжалиги вазирининг 1 нафар ўринбосар лавозимидан озод қилинди. Бу ҳақда давлетов.уз канали хабар қилди.
Маълум бўлишича, Қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари Саидкамол Ходжаев бошқа ишга ўтгани муносабати билан лавозимидан озод этилган. Шунингдек, вазирнинг яна бир ўринбосари — Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази бош директори Ботиржон Сулаймонов ҳам лавозимидан озод қилинган. Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, иккита ўринбосар ҳам 2020 йилнинг сентябрь ойида ушбу лавозимларга тайинланган эди.
Каналнинг қўшимча қилишича, Сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Рўзибоев Баходир ҳам ишдан олинган.