Кеча, 13 январь санасида ижтимоий тармоқларда Олий таълим вазири ишдан олингани ҳақида хабарлар тарқалди.
Тарқалган хабарларда вазир Иномжон Мажидов лавозимдан олиниб, Ўзбекистон Миллий университети ректори бўлгани ёзилган эди. Ушбу хабарлардан сўнг вазирлик ахборот хизмати расмий изоҳ берди.
Унда, тарқалган хабар расмий асосга эга эмаслиги маълум қилинган. Лекин, ахборот хизмати вазир эмас, балки вазирнинг биринчи ўринбосари Ўктам Раҳимович Саломов ишдан олинганини тасиқлади. Саломов бошқа ишга ўтгани муносабати билан ишдан олинган. Ахборотда унинг янги иш жойи ҳақида маълумот берилмаган.