Видео: Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати томонидан Ватан ҳимоячилари байрамига атаб видеолавҳа тайёрланди

Видео: Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати томонидан Ватан ҳимоячилари байрамига атаб видеолавҳа тайёрланди
Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати томонидан Ватан ҳимоячилари байрамига атаб видеолавҳа тайёрланди. Видео матбуот хизматининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида эъон қилинди.

Видеода Шавкат Мирзиёевнинг “Фориш” тоғ полигонида Мудофаа вазирлиги қўшинларининг жанговар тайёргарлиги билан танишган лавҳалари акс этган. Унда ҳарбийларнинг шартли душманни йўқ қилиш бўйича жанговар машғулотлари, ҳарбий муҳандислик амалиётлари намойиш қилинган. Шунингдек, Президентнинг Қуролли Кучлар Академиясига ташриф буюрганидан ҳам лавҳалар тақдим этилган.

Шу билан бирга, видеолавҳада кадрлар ортида давлат раҳбарининг сўзлаган нутқидан парчалар янграб турган. Қуйида уларни ҳавола этамиз.
Маррамиз баланд. Ана шу маррага сизлар ҳар сония, ҳар дақиқа, ҳар соатда тайёр бўлишингиз керак.
Сизлардаа бўлган ирода, ватанпарлик ҳисси мужассам топган фидоий касб ҳаммага ҳам насиб этмаган.

Ҳеч кимдан қўрқмаслигимиз, жасур бўлишимиз керак. Бунга ҳамма нарсамиз бор, буюк тархимиз бор, келажагимизга заминимиз бор. Агар шунга муносиб бўлсак натижа бўлади.

Янги мудофаа доктринасини қабул қилганимиз бежизга эмас. Бунинг тагида халқимизнинг эртанги тинчлиги, осийишталиги турибди.

Бизнинг ёшимизга невараларимиз келгунча биз уларга тинчлик, осойишталикни таъминлаб беришимиз керак. Ўшанда бизнинг виждонимиз тоза бўлади. Шунга қодирмизми, муносибмизми, бунга баҳони халқимиз беради.

Байрам билан сизларни табриклаб, сиҳат-саломатлик, оилавий бахт тилайман. Илойим, юртимизга кўз тегмасин!

Ушбу фурсатдан фойдаланиб, биз ҳам таҳририятимиз номидан бугунги байрам билан барчани табриклаб қоламиз.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети олимлари Хитойда халқаро лойиҳани қўлга киритди…

Самарқанд давлат университети олимлари Хитойнинг Шинжон қишлоқ хўжалик фанлар академияси билан ҳамкорликда 3 йилга мўлжалланган халқаро...
Кеча, 20:06

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Н исмли шахс эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги...
9-01-2025, 19:27

Жиноятга жазо муқаррар...

Дастлабки тергов ҳужжатлари кўра – М исмли шахс ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб,...
9-01-2025, 19:24

Самарқанд давлат университети докторанти ўргимчакнинг янги турини топди…

Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. СамДУ нинг амалиёт...
4-01-2025, 15:38

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Видео: Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати томонидан Ватан ҳимоячилари байрамига атаб видеолавҳа тайёрланди