Ўзбекистонда иккита вазирликка раҳбарлар номзоди маъқулланди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум бўлишича, бугун 14 январь санасида Олий Мажлис Қонунчилик палатасид йиғилиш бўлиб ўтган. Унда депутатлар томонидан Олий ва ўрта махсус таълим вазири лавозимига Абдуқодир Тошқулов номзоди ва Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири лавозимига Шерзод Ҳидоятов номзоди кўриб чиқилди ва маъқулланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Музаффар Солиев лавозимидан озод этилгани ҳақида ёзган эдик. Кеча, 13 январь куни эса Олий таълим вазири Иномжон Мажидов лавозимидан озод этилиб, ЎзМУга ректор бўлгани айтилган эди. Лекин ушбу хабар расман тасдиқланмаган эди.