Тошкент вилояти Нурафшон шаҳри ҳокими ишдан олинди. Бу ҳақда Кун нашри хабар қилди.
Маълум бўлишича, Қаҳрамон Ҳакимовнинг ўрнига бугун бўлиб ўтадиган халқ депутатлари Нурафшон шаҳар кенгашининг навбатдаги сессиясида янги раҳбар тайинланади. Ушбу хабар вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан тасдиқланган.
Манбанинг қўшимча қилишича, унинг ўрнига яқиндагина танқидларга учраб уй-жой коммунал хўжалик вазири лавозимидан озод этилган Музаффар Солиев тайинланиши кутилмоқда.