“Бу ёшда бундай унвонни ҳеч ким олмаган” – Президент Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарига генерал-майор унвонини берди

“Бу ёшда бундай унвонни ҳеч ким олмаган” – Президент Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарига генерал-майор унвонини берди
Кеча, 14 январь куни Ўзбекистон Президенти ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини ҳарбий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирлаб, мукофотларни топширди.

Ана шу унвон олганлар қаторида Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи Ташпулатов Азиз Анварович ҳам борлиги маълум бўлди. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев унвонни топширишдан олдин сўзлаган нутқида тўхталиб ўтди.

“Бугун иккинчи энг ёш генерал-майор унвонини синовдан ўтган Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармаси бошлиғи Ташпулатов Азизга бердим. Бу ёшда бундай унвонни ҳеч ким олмаган. Нимага десангиз жонажон пойтахтимизнинг тинчлиги, осойишталиги, бу ички ишларнинг ҳамма ҳаракатларининг натижаси. Лекин бу биринчи қадам. Тошпулатовнинг олдига катта-катта вазифалар қўйдим”, – дейди Шавкат Мирзиёев.

Президент шунингдек, шу вақтгача Икрамов Азиз (ИИВ вазири ўринбосари – таҳр.) ушбу унвонни олган энг ёш генерал-майор бўлиб турганини қўшимча қилди. Маълумот ўрнида, Шавкат Мирзиёев Икрамовга Мудофаа вазири ўринбосари лавозимида ишлаган вақтида ушбу унвонни берган.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » “Бу ёшда бундай унвонни ҳеч ким олмаган” – Президент Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарига генерал-майор унвонини берди