Маълум бўлишича, Президент дастлаб Олий Мажлис Сенати учун қурилаётган бинони бориб кўрган. Ушбу бино Ислом Каримов кўчасида қурилмоқда. Бино 6 қаватли бўлади, унинг атрофида қўшимча объектлар қурилади. Шунингдек, ушбу бино ичида иккита палатанинг қўшма йиғилишини ўтказиш учун 280 ўринли зал ҳам ташкил этилмоқда.
Парламентимиз фаол ишлаяпти. Мажлислар пайтида битта қонун лойиҳаси соатлаб муҳокама қилинади. Шунинг учун иштирокчиларнинг ҳаракатланиши, саломатлиги, ёши билан боғлиқ ҳар бир жиҳатни эътиборга олиш, шунга яраша қулайлик яратиш зарур. Залга қуёш нури тушиб турса, кайфиятга, ишга яхши таъсир қилади, - деди Шавкат Мирзиёев.