Президент Тошкент шаҳар ҳокимига: “Кимгадир адвокатлик қилиш керак эмас”

Президент Тошкент шаҳар ҳокимига: “Кимгадир адвокатлик қилиш керак эмас”
Аввалроқ хабар қилинганидек, Президент Юнусободда фаоллар билан учрашди. Йиғилишда бош вазир ўринбосари Сардор Умурзоқов ва иқтисодий ривожланиш ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров туманни 2022 йилгача комплекс ривожлантириш бўйича дастурни тақдимот қилди.

Дастурга янги иш ўрни яратишга ёрдам берувчи инвестицион лойиҳалар киритилгани маълум қилинди. Ушбу дастур пойтахтнинг барча туманларида амалга оширилади. Давлат раҳбари дастурни муҳокама қилиш жараёнида Чилонзор тумани ҳокими ва уни ҳимоя қилишга урунган Тошкент ҳокимини танқид қилди.
Мен Чилонзор тумани ҳокимига топшириқ берган эдим, у қоладими ёки йўқ. Мен уни лавозимидан озод қилмоқчи эдим. Лекин у 3 ойда ўзгаришини таъкидлаган эди, – дейди Шавкат Мирзиёев.

Президент пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Сарвар Маҳаметовни (Чилонзор тумани ҳокими – таҳр.) мақтаганини ва “адвокатлик” қилганини айтди.
У Чилонзор туманида нима ўзраганини телевизор орқали айтиши керак, халқ айтиши керак. Тушинарлими ёки йўқ? Менга мақтаниш керак эмас, кимгадир адвокатлик қилиш ҳам керак эмас, – дея таъкидлади давлат раҳбари Тошкент ҳокимига мурожаат қилиб.

Эслатиб ўтамиз, август ойида Чилонзор тумани ҳокими Ортиқхўжаевдан ҳайфсан олган туман раҳбарлари қаторида турган эди. Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, Маҳаметов Чилонзор туманига 2018 йилдан буён раҳбарлик қилиб келмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Абдухалил 18 январ 2021 13:57
    Чилонзор тумани ҳақиқатдан ҳам энг тартибсиз туман. Кўп қабатли уйларни ховлилиари "сотиб" ётибди. Машина қўядиган жой йўқ. Умуман тартибсиз туман. Рахбар борлиги ҳам билинмайди.
  2. Метаморф 17 январ 2021 19:06
    Призидент ким кандай ишлаетганини жуда яхши билади.Хокимларнинг кандай ишлаетганини президент порталига халкдан келаетган мурожаатлар ва уша худудда булаетган узгаришлардан билса булади.Буни президентимиз жуда яхши биладилар уларга ургатишнинг кераги йук.
  3. Нодирбек 16 январ 2021 22:16
    Мана хакикат .рахмат
  4. САВОЛЛАР 16 январ 2021 19:39
    Хак гап, аслида бефаросатларга фаросат тугрисида гапирилади.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Президент Тошкент шаҳар ҳокимига: “Кимгадир адвокатлик қилиш керак эмас”