Қашқадарё вилоятида барча туман ва шаҳарлар ҳокимларини Тошкентга юборишга қарор қилинди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Мавжуд маълумотларга кўра, ҳокимлар Тошкентга тиббий кўрикдан ўтиш учун юборилган. Кўрикдан сўнг улар Тошкентда даволанади.
Вилоят раҳбари Зоир Мирзаев туман ва шаҳар ҳокимларини вокзалдан кузатиб қўйди. Мирзаев ҳокимлар даволанаётган вақтда уларнинг ўрнига ёшлар бошқарувни қўлга олишини таъкидлади. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд ва Сирдарё вилояти ҳокимлари даволаниш учун таътил олгани ҳақида ёзган эди.