Жиззах вилояти Жиззах шаҳар ҳокими ўзгарди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, бугун Фориш туманида йиғилиш бўлиб ўтган ва унда ташкилий масала кўриб чиқилган. Вилоят ҳокими Эргаш Солиев ва президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Қаҳрамон Қуронбоев иштирок этган йиғилишда Жиззах шаҳрига ҳоким тайинланди.
Унда шу пайтгача Мирзачўл тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Комил Адҳамович Холмуродов Жиззах шаҳри ҳокимлигига номзоди тавсия этилган ва бир овоздан маъқулланган. Шу вақтгача шаҳарга раҳбарлик қилиб кетаётган Акбар Сафарович Шукуров эса бошқа ишга ўтган. Унинг янги лавозими ҳақида батафсил маълумот тақдим этилмаган.