Шу ҳафта оҳирига бориб Ўзбекистонга Поволжья ҳудудидан совуқ ҳаво массаси кириб келади. Энерегетика вазири матбуот анжуманида бу сафар ўзбекистонликлар совуқ ҳаво вақтида электр энергия ва газсиз қолмасликларини таъкидлади. У кутилаётган совуқ ҳаво ҳақида хабардор эканлигини ва электр энергия ҳамда газ етказиб беришдаги муаммолар юзага келмаслиги учун керакли чоралар кўрилишини айтди.
Алишер Султоновнинг сўзларига кўра, стандартларга жавоб бермайдиган мосламалар сабабли катта миқдорда энергия сарфланаяпти. Шундан келиб чиқиб, Сулотонов стандартларга жавоб берувчи, энергия тежовчи мосламалардан фойдаланишни тавсия қилди. У шунингдек, совуқ ҳаволи кунларни яхши шароитларда ўтказиш учун имконяитлар борлигини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, 23 январда бутун республикани антициклон қамраб олади. Кундузи ҳаво ҳарорати +3 даражадан юқори бўлмайди, тунда -5 ва -10 даражагача ҳаво ҳарорати тушиб кетади.