“Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг ҳар бир депутатига сайловчилар томонидан кўтарилган масалаларни бартараф этиш мақсадида 2 млрд сўмдан, жами 60 та депутатга 120 млрд сўм маблағи ажаратилади”, – дейди ҳоким.
Пойтахт раҳбари ушбу пуллар шаҳар маҳаллий бюджетидан ажратилишини маълум қилди. Шунингдек, ҳудди шундай мақсадда туман кенгаши депутатларига 100 млн сўмдан ажратилишини таъкидлади.
Бундан ташқари, шаҳар сектор раҳбарларига сайёр қабулларда тушган муаммоларни ҳал қилиш учун ҳар бир секторга 5 млрд сўмдан ажратилади. Пойтахт Миллий гвардия бошқармаси бошлиғига эса жойларда аҳоли ва ёшлар билан учрашувларни юқори даражада ўтказиш учун 2 млрд сўм ажратилиши белгилаб қўйилди.