Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум бўлишича, давлат раҳбари бугун, 21 январь санасила ҳудудлар ривожи, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида ана шу ҳудудга кетгн.
Ташриф давомида агросаноат, тўқимачилик, ахборот технологиялари, тиббиёт соҳаларидаги корхоналар, шаҳар ва туманлардаги бунёдкорлик ишлари кўздан кечирилиши маълум қилинди.