Маълум бўлишича, Шавкат Мирзиёев ўз нутқида Бухоронинг вафот этган ҳокимлари – Ўктам Барноев ва Карим Камоловни ёдга олиб, коронавируснинг Европада чиққан штамми ҳақида гапирган.
Давлат раҳбари ушбу касаллик сабаб кўп йиллар бирга ишлаган Ўктам Баронев ва Карим Камолов ҳам дунёдан кўз юмганини айтди.
“Биз уларни ҳеч қачон унутмаймиз. Бу бало сабаб ўтганларимизни, айниқса, Ўктам Барноев ва Карим Камоловнинг яқинлари, оила аъзоларига чуқур таъзия билдираман”, – деди Президент.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев ушбу вируснинг Европада чиққан штамми Ўзбекистонга кириб келмаслигига ҳеч ким кафолат беролмаслигини таъкидлади.
“Бундай касалликнинг олдида ожиз қолдик. Шу боис аввало, оиламиз, яқинларимиз, айниқса, кексаларимизни соғлиғига алоҳида эътибор қаратишимиз лозим”, – дейди давлат раҳбари.