Хабар қилганимиздек Бухоро вилоятида халқ депутатлари вилоят кенгаши сессияси бўлиб ўтмоқда ва ундан давлат раҳбари иштирок этяпти.
Маълум бўлишича, йиғилишда ташкилий масала кўриб чиқилиб, тайинловлар амалга оширилган. Хусусан, вилоятга шу вақтгача “в.б.” ҳоким бўлиб ишлаб келган Ботир Комилович Зарипов раҳбар этиб тайинланган. Шунингдек, йиғилишда бошқа тайинловлар ҳақида ҳам маълумот берилди.
Хусусан, шу вақтгача Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келган Нозимжон Холмуродов вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимига, МСК раиси ўринбосари бўлиб ишлаб келган Маҳмуд Истамов вилоятнинг прокурори лавозимига, Вобкент тумани ҳокими лавозимига Фарҳод Умаров тайинлангани маълум қилинди.