O‘zLiDeP Сиёсий Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
Унда партиянинг 2020 йилдаги фаолияти якунлари ҳамда Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиқувчи партия олдида турган долзарб вазифалар атрофлича муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, давлатимиз раҳбарининг бу галги Мурожаатномасида ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга молик қатор долзарб масалалар илгари сурилди. Муҳим ва долзарб вазифалар белгилаб берилди. Шу жиҳатдан O‘zLiDeP мамлакатдаги етакчи сиёсий партия сифатида барча имкониятларини Президентимиз томонидан белгилаб берилган мақсадларга эришиш йўлида фаол ва самарали иштирок этиш учун тўла сафарбар этишни мақсад қилган.

Мазкур Мурожаатномада белгилаб берилган устувор вазифалардан келиб чиққан ҳолда партия ўзининг аниқ комплекс чора-тадбирлар режасини ишлаб чиққан бўлиб, унда амалга оширилиши лозим бўлган қатор вазифалар белгилаб олинган.

Хусусан, 2021 йил мамлакатимизда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”, деб эълон қилингани ва шу билан ўғил-қизларимизни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган замонавий касб-ҳунарларга ўргатиш, уларда тадбиркорлик кўникмалари ва меҳнатсеварлик фазилатларини шакллантириш ҳамда ташаббусларини рўёбга чиқаришга қаратилган партия қатор стартап лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратади.

Мурожаатномада камбағалликни қисқартириш борасида комплекс ёндашув ва ностандарт усулларни жорий этиш бўйича улкан вазифалар маълум қилинди. Бу ишларни амалга оширишда партия “Темир дафтар”га киритилган ҳар бир фуқарони камбағалликдан чиқариш бўйича “мотивация, кўникма ва молиявий кўмак” тамойили асосида янги механизм жорий этмоқчи. Партия бу борада аниқ лойиҳаларни илгари суриш ниятида. Хусусан, “Бир депутат - тўрт юз фуқарога мададкор” лойиҳаси ишлаб чиқилган бўлиб, бунда Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига O‘zLiDePдан сайланган депутатларни аҳолига янада яқинлаштириш, шу орқали ёрдамга муҳтож юртдошларимизга кўмак кўрсатиш, уларни доимий даромадга эга бўлиши учун зарур саъй-ҳаракатларни амалга ошириш кўзда тутилган.

Тан олиш керак, айрим жойларда давлат органлари тизимидаги раҳбар ва мутасаддилар томонидан тадбиркорларнинг мулкка доир ҳуқуқларини бузиш ҳолатлари ҳали-ҳануз давом этмоқда. Мурожаатномада бундай мансабдорларни маъмурий жавобгарликка тортиш бўйича Бизнес-омбудсманга ваколат бериш таклифи илгари сурилгани мамлакатимизда тадбиркорликни кенг қулоч ёйишига хизмат қилади. Бу жараёнда O‘zLiDeP ва унинг Қонунчилик палатасидаги фракцияси мазкур белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб тадбиркорларга елкадош бўлиш, уларни доимо қўллаб-қувватлаш, ишбилармонларнинг ҳақ-ҳуқуқларини, айниқса, хусусий мулк дахлсизлигини таъминлашга хизмат қиладиган қатор қонунларни яратишни ўзининг устувор вазифалардан бири сифатида эътибор қаратади.

Йиғилиш иштирокчилари ушбу тарихий мурожаатномада тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ 5 мингга яқин норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қайта кўриб чиқилиб, уларнинг сонини қисқартириш ҳамда Тадбиркорлик кодексини ишлаб чиқиш илгари сурилгани, том маънода тарихий воқеа бўлганлигини алоҳида таъкидлаб ўтишди. Ушбу ташаббусни ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкам қилиб тайёрлаш, зарур таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш партия зиммасига катта масъулият юклайди. Эндиликда юртимизда иқтисодиётни эркинлаштириш, ишбилармонлик ҳаракатига кенг йўл очиш, тадбиркорлик фаолиятига тўсиқ бўлаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича барча чораларни кўриш зарурлиги айтиб ўтилди.
Мажлисда мурожаатномада келтирилган вазифаларни Депутатлик назорат-таҳлил фаолиятида, мансабдор шахсларнинг эшитувларини ташкил этишда, халқ депутатлари Кенгашлари сессиялари муҳокамасига масалаларни олиб чиқишда акс этилишини таъминлаш вазифалари юкланди.
Шунингдек, партия фракцияси аъзолари Президентимиз мурожаатномаси, партиянинг дастурий мақсад ва вазифалари, Сайловолди дастуридан келиб чиққан ҳолда электорат манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган янги қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ишларида фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатиш кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Йиғилишда жамоатчилик муҳокамасига эълон қилинган 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” давлат дастури лойиҳасига партиянинг аниқ мақсадли таклифларини киритиш масаласи ҳам муҳокама қилинди. Бу борада партия ва унинг фракцияси жойларда тадбиркорлар, ишбилармонлар, кенг жамоатчилик ва аҳоли вакиллари иштирокида турли учрашувлар, мулоқотлар ташкил қилиб, давлат дастури лойиҳасига аниқ асослантирилган таклифлар билдириш лозимлиги таъкиланди.

Йиғилишда шунингдек, O‘zLiDePнинг ўтган даврдаги фаолияти ҳам танқидий-таҳлилий сарҳисоб қилинди. Партия тузилмалари томонидан ўтган даврда қилинган ишларга таҳлилий-танқидий нуқтаи назардан ёндашилиб, барча вазифалар, ишлар кўлами аввало мамлакатимиз раҳбарининг 2020 йил 24 январда Олий Мажлисга мурожаатномаси доирасида берилган муҳим топшириқлар асосида ташкил этилганлиги таъкидланди.

Қилинган ишлар бирма-бир сарҳисоб қилиниб, йўл қўйилган камчиликлар ҳам рўй-рост айтилди. Камчиликлардан тўғри хулоса чиқариб уларни аниқ режа ва дастурлар асосида босқичма-босқич ҳал этиш чораларини кўриш бўйича таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Партия Сиёсий Кенгаши йиғилишида муҳокама қилинган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

O‘zLiDeP матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » O‘zLiDeP Сиёсий Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди