Ўзбекистонда президент сайловлари октябрь ойида ўтказилиши мумкин. Мазкур масала Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциялар йиғилишида кўриб чиқилган.
Маълум қилинишича, мамлакатимизда президент сайловларини октябрь ойининг учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилиши мумкин. Агар шундай бўладиган бўлса, бу йилги сайловлар 21 октябрь куни бўлиб ўтади.
Маълумот ўрнида, Конституцияга кўра Ўзбекистонда президент сайловлари декабрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилади. Юқорида ўртага ташланган масала эндиликда ОМҚПнинг навбатдаги ялпи мажлисида кўриб чиқилади. Ушбу тартиб қабул қилинса Конституцияга ўзгартириш киритилади.