Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари Ш.Турдиқулова ва Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонаси муваққат ишлар вакили Асуши Суда ўртасида музокара бўлиб ўтди. Унинг якунида мамлакатимизда маҳаллий олимлар коронавируснинг «Британия штамми»ни аниқловчи тест тизими яратиш устида иш олиб бораётгани маълум бўлди.
Ўринбосар шунингдек, Хитойнинг “Anhui ZhifeiLongcom Biopharmaceutical” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган вакцина синовининг учинчи фазасини ўтказиш жараёни ва ковидга қарши амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳам маълумот бериб ўтди. Ўз навбатида Япония элчихонаси барча жараёнларда ҳамкорликка тайёр эканини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нурмат Отабеков мамлакатимизда коронавируснинг янги штамми пайдо бўлгани ҳақидаги хабарлар изоҳ берган эди. Отабеков Ўзбекистонда ҳали коронавируснинг янги тури пайдо бўлмаганини маълум қилиб, шундай бўлсада фуқароларни эпидемиологик қоидаларга риоя қилишга чақирган эди.